ИИВ сохта хабарнома тарқатган одамнинг «изига тушди»

ИИВ сохта хабарнома тарқатган одамнинг «изига тушди»

Ижтимоий тармоқларда «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI OGOHLANTIRADI!» сарлавҳаси билан тарқатилаётган эълон кўринишидаги, бир қанча имло хатоликларга эга матн Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмагани маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Ички ишлар вазирлиги томонидан сохта матнни тарқатаётган шахсларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, матнни тайёрлаган ва тарқатган шахс хориждан туриб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани аниқланди.

Ҳозирги кунда сохта матнларни тарқатиш билан шуғулланаётган бошқа ижтимоий манбалар ҳам ўрганилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!