Ижодкорни чалғитмайдиган “ақлли ёзув машинкаси” сотувга чиқди

Ижодкорни чалғитмайдиган “ақлли ёзув машинкаси” сотувга чиқди

Hemingwrite компанияси FreeWrite ақлли ёзув машинкаси намойиш қилиб, унинг учун буюртмалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди.

Ёзув машинкасини фақатгина ҳарф териш функциясига эга компьютер дейиш мумкин. У оқ-қора экранли, тўла механик клавиатура ва бир миллион варақли матнни сиғдира оладиган ички хотирага эга.

Яна бир қулайлиги – унинг ёрдамида Wi-Fi алоқа тармоғи ёрдамида файлларни Dropbox, Evernote ҳамда Google Drive каби файл сақлаш ва веб-хизматлар кўрсатувчи ресурсларга ташлаб, бошқа рақамли қурилмаларда ўқиш ҳам мумкин.

Тўғри, ақлли қурилма замонавий технологияларнинг бир қанча функциялари билан таъминланса бўлар эди. Лекин компания ихтирочилари бу машникадаги соддаликни қурилмада функцияларнинг кўплиги фойдаланувчининг чалғишига сабаб бўлиши билан изоҳлашмоқда. Айниқса, ёзишга келганда кўп функциялилик ижодкорни мақсадидан узоқлаштириши мумкинлиги айтилган.

FreeWrite профессионал ва ҳаваскор ёзувчилар учун ҳам айни муддао. Унда ёзишга киришган одам интернет, сурат, видео ёки ижтимоий тармоқни ҳам унутиб, ижодга шўнғийди.

“Ақлли ёзув машинкаси” $449 доллардан сотувга чиқарилган. Уни етказиб бериш март ойидан бошланади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!