Ижоднинг бари шу ерда: янги технологиялар кўп пул топишни ўргатади

  •   Saroy
  •  1090
  •  08.09.2018 13:47

Ижоднинг бари шу ерда: янги технологиялар кўп пул топишни ўргатади

Бугунги кунда ҳамма ота-она ҳам боласи агар рок-юлдузи ёки Ван Гог бўламан, деса  хурсанд бўлавермайди. Шунга қарамай, рақамли технология асрида бундай орзулардан асло қўрқиш керак эмас. Аксинча, ностандарт касб танлаганидан хурсанд бўлиш лозим. Замонавий ота –  она авваламбор оммабап стереотиплардан воз кечиши лозим.

Рассомлар оч бўлиши керак

Ота-оналарда ҳаёлида шундай тушунча ўрнашиб қолган. Гўё барча рассомлар камбағал ва ночор бўлишади, улар расмлари билан оилани боқа олмайди, деб ўйлашади. Аммо, ундай эмас.  Digital-кенгликда китоблар, ҳажвий ҳикоялар, видео ва стол устида ўйнайдиган ўйинлар учун иллюстрация яратиб ҳам яхшгина пул топиш мумкин.

Масалан, жорий йилда россиялик  дастурчилар пластик ва картон қоғоздан Badlands ўйинини яратиб 35 минг АҚШ доллари ишлаб олди. Яна бир мисол:  рассомлардан ташкил топган халқаро жамоа ўзларининг Skies of Fire деб номланган ҳажвий китоби учун 13 кун ичида 34 минг АҚШ доллари ишлаб топди.  Лойиҳанинг ҳаётга жорий қилинишини кўрмоқчи бўлган  одамларнинг ўзлари дастурчиларга пул тўлайди, шу боис, рассомлик санъатини унчалик зарур бўлмаган касб, деб бўлмайди.

Шундай йирик компания бўлмиш,  Blizzard ҳам бугунги кунда иқтидорли иллюстраторларни қидириб юрибди. Айни пайтда корпорацияда 32 та рассом учун бўш иш ўрни мавжуд. 

Работлашиш асрида аксарият касблар автоматлаштирилади, албатта. Аммо, TMT Investments компанияси асосчиси Герман Каплун ўзининг постларидан бирида келгусида ижодий касбларга талаб ошиши ҳақда ёзган: «Келгусида қўли гул усталар кўп пул топади. Ёғоч уймакорлиги йўли билан ҳайкалчалар, чиройли қўғирчоқларни ясаш, ўз қўллари билан эътиборни тортадиган сумкалар тикиш ёки шунчаки чиройли сурат чизиш, хуллас қўл меҳнати билан ҳам яхшигина даромад олиш мумкин.  Ҳаммо ёқда глобаллашиш  ва стандартлашиш кетаётган бир пайтда бир хилликдан қочиб, бошқалардан ажралиб туриш, ўзига хосликка интилиш сабабли қўл меҳнати билан тайёрланган буюмларнинг қадри ортади».

Гаджет ишлаб чиқарувчилар замонавий бозорда digital-рассомларга талаб ортаётганини таъидламоқдалар.

Компании совда расталарига технологик палитралар ва мўйқаламларни чиқармоқдалар. Кўп сонли график планшетлардан ташқари, янада такомиллашган қурилмалар пайдо бўлмоқда.

 2016 йилда Microsoft дастурий таъминот ўрнатилган Surface моноблогини намойиш қилди. Ундаги  28 дюймли экранни агар истасангиз  интерактив холстга айлантиришингиз мумкин, қарабсизки, стилус ёрдамида  мониторда сурат чизиб,  ўзингизнинг шоҳ асарингизни яратяпсиз-да. Ҳар бир рассомга палитра зарурлигини тушунган Microsoft моноблок комплектини рангни, контрастни, мўйқалам қалинлигини ва ёрқинликни ўзгартирадиган Surface Dial девайси билан тўлдирди.

Бундай муъжиза учун уч минг долларни тўлаб қўйиш “камбағал-ночор рассомлар”га тўғри келмайди, албатта. Шунга қарамай қурилмага талаб катта ва фойдаланувчилар у ҳақда фақат ижобий фикрларни айтмоқда.

Мусиқачилар интернет орқали юлдузга айланади

Болаларининг мусиқага қизиқишини ҳамма ота-оналар ҳам қабул қилавермайди. Мусиқа асбоблари ва студияда ёзиш — бу анчайин қимматга тушадиган машғулот, интернет-қороқчилик эса композиторларнинг охирги нонини ҳам тортиб олмоқда. Бироқ замонавий интернет-дунёси талантларни  платина альбомларисиз ҳам кашф эта олади. 

Дастурий таъминот, компакт ускуналар ва турли плагинлар ёрдамида мусиқачилар уйда ҳам композиция яратаяпти. Альбом яратиш учун эса мусиқа студияларига ва овоз муҳандисларига пул тўлаш шарт эмас. Guitar Rig дастури қиммат аппаратуралар ўрнини босади, EZDrummer  барабанчи сифатида сизга ёрдам беради, Cubase эса трекларни  микшировка қилади. Яратилган композицияни истаган вақтда  iTunes ёки Youtube’га жойлаштиришингиз мумкин. Бу эса қўшимча даромад дегани. 

Гитарачи Ола Энглунд мана 10 йилдан ошдики, уйида треклар ёзади.  Youtube канали унга ижод ва маркетинг учун асосий майдонга айланган.  Яқинда гитарачи ўзининг олтинчи альбомини ёзди, мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчилари билан бир нечта шартнома имзолади ва вақти-вақти билан гастролларга чиқиб,  дунё айланади  ҳамда борган жойларида мастер-клас ўтказади.

Малука тахаллуси билан танилган хонанда ва композитор Жудит де лос Сантос ҳам бунга яна бир мисол бўла олади. Мексикалик қиз The Elder Scrolls V: Skyrim ўйинида айтиладиган Dragonborn Comes қўшиғига кавер ёзгандан кейин машҳур бўлиб кетди.  

Youtube’га қўйилгандан кейин қўшиқ 20 миллион мартадан кўп кўрилди ва матбуотларда ҳам роса ёзилди. Ёзув туфайли қизни Activision’га трек ва ўйинлар ёзиш учун таклиф қилишди. Ҳозирда Малука бир қатор лойиҳаларда иштирок этмоқда. Шундай соундтреклардан бири  The Banner Saga стратегияси учун бўлди.

Композиция кенг тарқалгач, ўйин ёки кино яратувчилари учун ҳар доим овоз муҳандислари ва иқтидорли мусиқачилар керак. Фрилансерлар ва хизматлар бозори ҳамкорликда муаллифларга мусиқа ижод қилишни таклиф этмоқда. Памперслар рекламаси бўладими,  Netflix сериали учун мусиқа йўлакчалари бўладими, фарқи йўқ.

Жжозеф Гордон-Левиттни ҳозир ҳамма худди голливуднинг машҳур  актёрлари каби танишади. Бироқ кинодаги ролларидан ташқари, ижод одамлари орасида коллаборативли ишлар – HitRecord учун ўзининг сервисини ҳам ривожлантирмоқда. Бутун дунёдан мусиқачилар бир-бири билан ҳамкорликда композиция яратадилар ва ўз асарлари учун буюртмачиларни ҳам топадилар.

Видеоўйинларбу, янги спорт

Liquid жамоаси  2017 йилда  Dota 2 бўйича чемпионатда ғолиб бўлиб, 11 миллион доллар атрофида маблағ ишлаб олди.

Ота-оналар ҳаммасидан ҳам фарзандларининг видеоўйинларга боғланиб қолишидан ҳавотир олишса керак. Ҳовлида сайр қилиш фойдалидир, лекин монитор қаршисида дам олиш баъзан ишга айланиши мумкин, яна пул топар ишга. 

Сичқонча ва клавиатура усталари киберспортни тобора оммалаштирмоқда. Айни пайтда бу спорт машҳурлик борасида бошқа спорт турларидан орқада қолаётгани йўқ. Киберспорт мусобақалари миллионлаб тамошабинларни йиғмоқда, спортчиларнинг гонорарлари эса ўн минглаб долларни ташкил этмоқда. Аммо ота-оналар учун болаларининг келгусида ҳақиқатан ҳам киберспортчи бўладими ёки шунчаки компьютер ишқибози бўладими, аниқлаши қийин. Шу сабабли АҚШда ота-оналар болалари учун ҳатто мураббий ёллайдилар. Ўйин мураббийларининг ўртача нархи соатига 20 доллар, аммо ота ҳам, она ҳам пулни аяшмайди, ишқилиб  фарзанди ривожлансин. 

Ота-оналар боласининг компьютер устаси бўлишини исташади, лекин ўйин яратаман деса ҳавотирга тушади. Катта авлоднинг аксарият вакиллари  видеоўйинларни бекорчилар учун эрмак деб биладилар. Аммо бугунги кунда видеоўйин яратувчилари даромад борасида киноишлаб чиқарувчилари ва автомобилсозлик компаниялари билан бўйлашмоқда.

Дастурчилар видеоўйинларни яратишга миллионлаб доллар сарфламоқда. Уларнинг эришган натижалари эса ҳатто  катта –катта бизнес вакилларининг ҳам ҳавасини келтирмоқда. Detroit бюджети: Become Human 30 миллионов долларга баҳоланди, сўнгги GTA даромади  «Аватар» ва «Титаник»нинг касса йиғими билан тенглашди. Ўйин яратувчи студиялар миллиардлаб доллар ишлаб топмоқдалар. Лекин бундай натижани сақлаб туриш учун уларга ҳар доим иқтидорли дастурчилар, дизайнерлар ва сценаристлар керак. Шундай экан, ота-оналар учун муҳими, болаларни фақат ўйинга берилтирмасдан, балки ўзининг лойиҳаларини яратишга ҳам жалб қилишдир.

Gamemaker ва RPG Maker дастурлари ўйин яратиш касбини ўқитишни нолдан бошлайди ва ҳозиргача ўнлаб йирик лойиҳаларни дунёга танитди. Айни пайтда ундан  бутун дунё бўйлаб фанатлари даромад кўрмоқда. 

Steam платформаси очиқлиги туфайли ўйин яратиш ишқибозлари сони борган сари кўпайиб бормоқда. Ўйин хизмати ўзингиз яратган ўйинларни бутун дунёга сотиш имконини бермоқда. Масалан 14 ёшли  Никита Пашинский ўзи яратган ўйинни мазкур платформага жойлади. Унчалик мураккаб бўлмаган Samoliotik аркадаси ўйинчини жанговар самолётга ўтирғизиб, Гитлер билан жанг қилишга жўнатади. Бир ой ичида болакай тўрт минг доллар ишлаб олди. Никитанинг айтишича, ота-онасида унинг видеоўйинларга берилишига бўлган муносабати, қачонки, у ишлаб топган пулини дадасининг ҳисоб картасига ўтказганидан кейин ижобий томонга ўзгарган. 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!