Ижтимоий тармоқларга тобеликдан қутулиш йўллари

Ижтимоий тармоқларга тобеликдан қутулиш йўллари

Ҳар куни тонгда уйғониб биринчи қиладиган ишингиз Facebook, Twitter ёки Telegramдаги аккаунтингизни текширишми? Бундан ташқари, ухлашдан олдин, ишда, дарсда ва бошқа юмушлар билан шуғулланаётганингизда бир оз бўш вақт топилди дегунча телефонингизни қўлингизга оласиз. Демак бу муаммо сизни ҳам четлаб ўтмаган. Сиз ижтимоий тармоқлар измига тушиб қолгансиз. Агар бу тобеликдан қутулиш ва кўпроқ вақтингизни оила аъзоларингиз ёки қўлингизда китоб билан ўтказишни истасангиз, қуйидаги қадамларни қўйишдан бошланг.

  1. Ўз тобелигингизни тан олинг. Ҳаётингизни виртуал эмас, реалликда мазмунлироқ қилиш учун бу қусурдан қутилишингиз керак.
  2. Ҳар сафар тармоққа кириб янгиликдан xабардор бўлиш истаги туғилганда бироз тўхтаб ўйлаб кўринг. Аввало бу тармоққа нима сабабдан қўшилганингизни эсланг, ахир сайт сизга дўстларингиз билан алоқада бўлиш учунгина керак.
  3. Ижтимоий тармоқларга бир кунда қанча вақт сарфлаётганингизни виждонан ҳисоблаб кўринг. Кейин эса тармоқдаги ҳар бир фаолиятингиз учун аниқ вақт белгилаб жадвал тузинг. Масалан, келган хатларни ўқиб уларга жавоб ёзиш учун 15 дақиқа, профилингизни янгилаш учун 10 дақиқа…
  4. Энди эса ушбу вақт чегарасини бузмасликка ҳаракат қилинг. Ижтимоий тармоқ сайтига барча зарур ишларингизни бажариб бўлгандан сўнггина киринг. 20 дақиқа «онлайн» бўлиб, кейин барча ишларимни бажараман, дея ўзингизга ваъда бера кўрманг — бу ёлғон. Амин бўласизки, 2 соат ўтиб ҳам интернетдан бўшай олмайсиз.
  5. Кераксиз кишиларни дўстларингиз рўйхатидан ўчириб ташланг, ахир кишилар сони қанча кўп бўлса, xабарлар ҳажми ҳам шунча ортади, «онлайн» вақтингиз ҳам узаяверади. Сиз яхши таниган ва ҳақиқатдан дўсларингиз деб билганларингизнигина қолдиринг.
  6. Агар муҳим топшириқ олган бўлсангиз, чалғимаслик учун ижтимоий тармоқларингиз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туринг.
  7. Турли ижтимои тармоқларга кетказадиган вақтингиз ўрнига қанчалик фойдали ишлар билан шуғулланишнгиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Унинг ўрнига сиз, янги чет тилини ёки спорт билан шуғулланишигиз, янги таом рецептини ўрганишингиз, бирон уй ҳайвони боқишингиз, китоблар ўқишингиз, қизиқарли ҳобби билан машғул бўлишингиз, борингки дўстларингизни уйга таклиф қилиб виртуал эмас реал мулоқот қилишингиз мумкин.
  8. Аккаунтингизга 1кун, 3кун кейин эса 1 ҳафта кирмай кўринг, бу ёрдам бериши керак.
  9. Ҳар сафар тармоққа кириш истаги туғилганда, ўзингизга қатъият билан «йўқ!» денг.
  10. Юқорида санаб ўтилган маслаҳатлар фойда бермаса, чуқур нафас олинг ва ўз аккаунтингизни узил-кесил ўчириб ташланг. Ахир барча қилаётган ҳаракатларингиз ўз фойдангиз учундир.

Ёдингизда бўлсин — сиз бу тобеликни енга оласиз!

Манба: Maslahatim.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.