Чирчиқдаги фоҳишахона ижтимоий тармоқда реклама қилинган

  •   DiMaX
  •  1601
  •  11.03.2021 10:54

Чирчиқдаги фоҳишахона ижтимоий тармоқда реклама қилинган

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида вилоят ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Дастлабки суруштирувларда Гулноза исмли шахс (Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган Г.М.) Instagram ижтимоий тармоғи орқали «массаж салон» эълони ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларга мижоз топиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Г.М. 1993 йилда туғилган «фоҳишаликни касб қилиб олган» У.Н. ва 1987 йилда туғилган А.Н.ларга жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиб, бунинг эвазига 350 минг сўм, фоҳишалик билан шуғулланувчи икки шахс эса мижоздан 800 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан 1 млн 150 минг сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!