Ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади

  •   DiMaX
  •  328
  •  19.01.2021 08:59

Ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади

Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари такомиллаштирилади. Бу ҳақда 2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида айтилган.

ЎҚИНГ: Қандай видеоларни тарқатишга 22 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган?

Дастурга мувофиқ, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва тегишли шахсларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

Ижроси учун Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул бўлган лойиҳа 2021 йилнинг 1 апрель санасига қадар амалга оширилиши белгиланган.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.