Икки дисплейли қурилма: Microsoft’нинг махфий смартфони ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  482
  •  30.10.2018 17:12

Икки дисплейли қурилма: Microsoft’нинг махфий смартфони ошкор бўлди

Тармоқларда 2015 йилда Microsoft ҳақиқатан ҳам ўзининг икки дисплейли, замонавий букланадиган мартфонларга ўхшаш қурилмасини яратганидан гувоҳлик берувчи далил пайдо бўлди. Бироқ у бозоргача етиб бормаган (кўриниб турибдики, ўша пайтда барча куч Lumia 950Xl смартфонига қаратилган), аммо энди маълум бўлдики, мазкур қурилма экранлари иккита бир бири билан махсус кейс-қопқоқ орқали боғланадиган дисплейга эга бўлган.

ЎҚИНГ: GitHub ресурсини Microsoft сотиб олди. Энди нима бўлади?

Бир томондан, қурилма  долзарб AndroMedia концептига ўхшамайди, чунки унинг экранлари бир биридан ажратилган эди. Шу билан бирга, унинг функцияси ҳам замонавий эгилувчан гаджетлардагидек бўлган.

Энди бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам эгилувчан дисплей устида фаол изланишлар олиб бормоқда. Бундай  қурилмалар янаги йил бозорга чиқарилиши лозим. Аммо улар билан Microsoft ишланмалари ўртасидаги барча тафовутлар уларнинг икки экрани ва  5G’ни қўллаб қувватлашида бўлмоқда. Samsung, LG ва Huawei ўзларининг эгилувчан смартфонларини яқин орада чиқаради.

ЎҚИНГ: Microsoft’дан тахланадиган смартфон: лойиҳа ҳали ёпилмаган, янги маълумотлар бор

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!