Икки карра мустаҳкам Gorilla Glass 6 тақдим этилди: у 15 мартагача тушиб кетишга дош беради!

  •   DiMaX
  •  978
  •  19.07.2018 14:22

Икки карра мустаҳкам Gorilla Glass 6 тақдим этилди: у 15 мартагача тушиб кетишга дош беради!

Corning компанияси гаджетлар экранини ҳимояловчи Gorilla Glass шишасининг олтинчи авлодини тақдим этди. Хабарга кўра, улар кўп марталик зарбаларга бардош берувчи «мутлақо янги материал» яратишни уддалашган.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 1. Gorilla Glass 5 ҳимояли Super AMOLED дисплей (+видео)

Тестларнинг кўрсатишича, Gorilla Glass 6 бир метрлик баландликдан ўн беш марта тушиб кетишга бардошлидир. Бу эса унинг олдинги авлоди – Gorilla Glass 5’га нисбатан икки баравар юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ишлаб чиқарувчининг берган маълумотларига кўра, янги композитли шиша мутлақо бошқа кимёвий таркибга эга. Олтинчи авлод ҳимоя шишасининг таркиби мустаҳкамлик даражасини кимёвий усулда ошириш имконини берган.

Corning компаниясига кўра, унинг турли авлод ҳимоя шишалари 45 дан ортиқ йирик брендларнинг 6 миллиарддан ошиқ девайсларда қўлланмоқда. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига қараганда, кишилар ўз смартфонларини йилига ўртача 7 марта тушириб юборишади. Буларнинг ярмидан кўпроғида қурилма бир метрлик баландликдан тушади. Демак, назарий жиҳатдан Gorilla Glass 6 қопламали экранга эга смартфонлар икки йиллик ҳимояга эга.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything энг мустаҳкам смартфонни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!