Икки кун ичида Tesla Cybertruck пикапларига берилган буюртмалар 146 мингдан ошди

Икки кун ичида Tesla Cybertruck пикапларига берилган буюртмалар 146 мингдан ошди

Баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган дизайн ва синадиган ойналар сўнгги Tesla Cybertruck пикапига бўлган юқори талабга тўсқинлик қилмаяпти. Янги қурилмани ишлаб чиқариш кейинги йилнинг охирида бошланади, аммо АҚШда аллақачон қизиқувчиларнинг катта қисми шаклланиб улгурди.

Икки кун ичида буюртмалар ҳажми 146 мингдан ошди. Буюртма учун 100 АҚШ доллари миқдорида мажбурий (лекин қайтариладиган) депозит тўлаш лозим. Ушбу маълумотларни Twitter'даги саҳифасида компания раҳбари Илон Маск қолдирган.

Маълум бўлишича, Cybertruck'нинг энг қиммат (тўлиқ узатмали ва икки ёки уч двигателли) версияларини42% ва 41% одамлар танламоқда. Қолган 17% харидор моделнинг битта двигателли ва орқа узатмали версиясига қизиқиш билдирмоқда.

Агар аниқ ҳисоб-китоб қилинса, шуни тахмин қилиш мумкинки, потенциал эгаларининг камида ярми 7 минг АҚШ доллари қийматидаги автопилот режимли вариантга қизиқиш билдиришса, у ҳолда Cybertruck буюртма ҳажми тахминан 7,55 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Бу савдоси бир йилдан сўнг бошланадиган модель учун ёмон эмас.

Қайтариб берилувчи депозитнинг сабаби эса, Cybertruck хариди билан қизиқаётган ҳамма ҳам унга эриша олмай қолиши мумкинлигидир.

ЎҚИНГ: Tesla футуристик ва «ўқ ўтмас» Cybertruck электрик пикапини намойиш этди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.