Икки кўзли LG G6 моделининг ишончли сурати эълон қилинди

Икки кўзли LG G6 моделининг ишончли сурати эълон қилинди

Бундан бир неча ҳафта илгари LG компаниясининг навбатдаги флагмани – LG G6 моделининг тақдимот санаси ҳақида маълум қилган эдик. Бугун эса марзкур моделга тегишли сифатли суратлар интернет тармоғида эълон қилинди.

Масалан, Ferra нашрининг қайд этишича, сурат аноним манба томонидан журналистларга жўнатилган.  Суратдаги қўш камерали LG G6 худди iPone 7 Jet Black сингари ялтироқ қора рангда.

Аввалроқ ошкор этилган маълумотларга кўра, флагманга 5,7 дюймли 18:9 нисбатли QHD+LCD дисплей (564 ppi), илғор Snapdragon 835 процессори ва USB-Type C слоти ўрнатилади. Бармоқ изи сканери корпуснинг орқа томонида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, флагман 2017 йилнинг 26 февраль санасида MWC кўргазмаси доирасида намойиш этилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!