Икки оёқли робот 100 метрга югуриш бўйича Гиннеснинг рекорлар китобига кирди

Икки оёқли робот 100 метрга югуриш бўйича Гиннеснинг рекорлар китобига кирди

Кесси исмли икки оёқли робот 100 метрга югуриш бўйича Гиннеснинг янги рекордини ўрнатди. У берилган масофани 24,73 сонияда, ўртача 14 км/с тезлик билан босиб ўтган. Албатта, бу одамга қараганда анча секинроқ: Усайн Болт томонидан ўрнатилган рекорд вақт 9,58 сония эди. Бироқ, бу Кессининг дизайнидаги робот учун катта ютуқдир.

Кесси дунёдаги энг тез оёқли робот ҳам эмас. Boston Dynamics томонидан ишлаб чиқилган катта ҳажмли WildCat робот прототипи  ўзининг тўртта оёқлари билан соатига 30 км/с тезликда югура олади.

Кесси роботи Орегон штати университети муҳандислари томонидан яратилган ва Agility Robotics томонидан ишлаб чиқарилган. Agility Кесси оёқларини қувватлаш учун ишлаб чиқилган икки оёқли технологиядан фойдаланади, у нафақат юриш ва зинапояларга кўтарила олади ҳам. 

"Бу югуришни ўрганган биринчи икки оёқли робот бўлиши мумкин, аммо охиргиси бўлмайди", дейди OSU робототехника профессори Жонатан Херст.

ЎҚИНГ: Янги Redmi Note смартфони рекорд даражадаги зарядланиш тезлигига эга бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!