Икки йил аввалги ўрта синф Galaxy смартфони ҳам One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошлади

Икки йил аввалги ўрта синф Galaxy смартфони ҳам One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошлади

Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари учун бу йилги катта дастурий таъминот янгиланишини аввалгиларига қараганда сезиларли даражада тез тарқатмоқда. One UI 5 версияси олдинига флагманлар, сўнг шу ва ўтган йилги ўрта синф Galaxy'ларига чиқарилган бўлса, энди икки йил аввалги Galaxy А71 смартфони ҳам уни қабул қилишни бошлади. Маълум бўлишича, A715FXXU8DVK1 прошивка версияли Android 13 янгиланиши Galaxy А71 учун октабр ойи хавфсизлик ямоғи билан Полшада тарқатилмоқда.

Galaxy FE смартфонлари ҳам қатордан қолгани йўқ. Galaxy S21 FE, ваниҳоят, бутун бўйлаб G990BXXU2DVK3 прошивка версиясидаги One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошланган бўлса, Galaxy S20 FE Россия ҳудудида янги версияга янгиланишни бошлаган.

Эҳтимол, Galaxy Note 10 ва Galaxy Note 10+ смартфонлари Android 13 янгиланишини қабул қилмайди, бироқ Galaxy Note 10 Lite фойдаланувчилари учун яхши янгилик бор: Францияда смартфон эгалари учун One UI 5 янгиланишини тарқатиш бошланди. Айтиш керакки, прошивка версияси N770FXXU8HVK5 бўлган янгиланиш ушбу модел учун энг охирги дастурий таъминот янгиланиши ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Қайси Xiaomi смартфонлари MIUI 14 янгиланишини қабул қилади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!