Иккинчи авлод Xiaomi Civi модели чиқмоқда

Иккинчи авлод Xiaomi Civi модели чиқмоқда

Xiaomi компанияси яна бир янги смартфонни тақдим этишга тайёр. Тақдим этиладиган смартфон Xiaomi Civi 2 бўлиши айтилмоқда. Ўтган йилги Civi модель Xiaomi учун янги серияги бошлаб берган эди. 

Маълумотларга қараганда Civi 2 шу ойда тақдим этилади. Смартфон янги Snapdragon 7 Gen1 чипига эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, қурилма 6.56 дюймли 120 гертс OLED дисплей, 12/256ГБ гача бўлган хотира ҳамда 67 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Гаджетга оптик стабилизацияга эга 50МП асосий, 8МП ультракенг ва 2МП макро камералар ўрнатилади. 

ЎҚИНГ: Sony компанияси ўйинбоп смартфонни тақдим этди