Иккинчи Глобал тадбиркорлик ҳафталиги старт олди!

Иккинчи Глобал тадбиркорлик ҳафталиги старт олди!

Бу йил иккинчи маротаба ўтказилётган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global Entrepreneurship Week) – бу бутун дунё тадбиркорлари учун янги ғояларни излашда 160 GEN (Глобал тадбиркорлик тармоғи) мамлакатларини бирлаштиради. Етук бизнесменлар, ёш тадбиркорлар, молия институтлари, инвесторлар, бизнес уюшмалари, талабалар, фрилансерлар ва бошқа манфаатдор томонларни бир платформада бирлаштириш мақсадида Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ташкил этилган. 12 ноябрь куни хафталикнинг очилиши бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида Ground Zero коворкинг марказида “Солиқлар ва бизнес” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: gew.genuzbekistan.uz

– Ҳафталикнинг асосий мақсади -  бу биринчи ўринда Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, шунингдек, хафталик доирасида ўзининг шахсий бизнесига эга бўлган таниқли тадбиркорлар ўзларининг малакаларини ёшлар билан баҳам кўришдир. Улар иштирокчиларга тадбиркорлик сирлари, лидерлик,  омма олдида нутқ сўзлаш, ташаббускорлик каби хусусиятларини оширишга ёрдам беради. Керакли билим ва тажрибаларини баҳам кўради. Бу ёш тадбиркорларга нима беради? Албатта, уларга риск қилишдан қўрқмаслик, мақсадни аниқ қўйиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун керакли кўрсатмаларни беради,– дейди тадбир ташкилотчиларидан бири, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси директори ўринбосари Шуҳрат Азимов.
Фото: gew.genuzbekistan.uz

 

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги стартаплар, таълим ва мартаба, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнесни кенгайиши ва ўсиши, туризм, маркетинг, ахборот-коммуникация технологиялар каби кўплаб соҳаларни ўз ичига олади. 2018-йил 12-ноябрдан 18-ноябргача, тренинглар, тақдимотлар, маҳорат-дарслари, концертлар, B2B-учрашувлари, телемостлар, вебинарлар ва турли хил бизнес мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтади.

– Биласизми, “Глобал тадбиркорлик тармоғи(GEN)” қошидаги “Тадбиркорлик хафталиги” иккинчи марта ўтказилмоқда. Бу тадбирни Ўзбекистонни “Глобал тадбиркорлик тармоғи”га кўшилганидан кейин, етакчи тадбиркорлар билан биргалашиб ўтказишга қарор қилгандик. Албатта, замонавий рақобатбардош бизнесни шакллантириш учун Ўзбекистонда нималар етишмяпти, деган саволга тўхталадиган бўлсак, биринчи навбатда, менимча, билим, кўшимча бизнес кўникмалари ва рақобатбардош маҳсулот ёки хизмат кўрсатишни ўрганиш инсурлари камлик қилмоқда. Кўп йил давомида Ўзбекистонлик тадбиркорлар чет эллик тадбиркорлар билан бевосита таниш бўлмаган. Улар билан ҳамкорлик қилишмаган. Буни ҳисобига, албатта, дунёда бўлаётган глобал ўзгаришлардан сал беҳабар қолиб кетганмиз. Шу ҳафталик ёрдами билан мақсадимиз Ўзбекистондаги тадбиркорларни битта майдончага бирлаштириш! Муҳим жиҳати шундаки, куввати бор, ўсиб келаётган ёш йигит-қизларимизни тадбиркорликка ундашдир! Етти кунга бўлинган хафталик давомида турли йўналишларда, турли жойларда, ҳусусан, учтаси коворкинг марказларида, Олий талим муассасаларида, Ёшлар иттифоқи марказида утказилади. Шунингдек, хафталик доирасида АКТ учун алоҳида бағишланган йўналишимиз ҳам бор. Ҳусусан, Эстониядан ўндан ортиқ жуда ҳам кучли тадбиркор ва АКТ мутахассислари келади. Улар хакатон ўтказишади. Унга ёшларимиз ёзилишлари мумкин. Дастурлаш, замонавий инновацион технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини оширшлари мумкин бўлади. Бу тадбир инглиз тилида бўлиб ўтади. Сабаби ҳозирги ёшларимиз, айниқса, дастурчиларимиз инглиз тилини яхши билади,– дейди Глобал тадбиркорлик тармоғи директори, тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов.

Фото: gew.genuzbekistan.uz

Фото: gew.genuzbekistan.uz

Маълум бўлишича,тадбирларда Ўзбекистоннинг етук тадбиркорлари, хорижий ишбилармонлар, бизнес ва экотизим соҳасидаги мутаҳассислар, Ўзбекистон ва хорижий давлат идоралари вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишади. Хорижий маърузачилар орасида Жозеф Кеннет Зеиглер, Роcкстарз Азиа(Сингапур) директори, Георгий Схакайя, GLCC Solutions асосчиси(Грузия), Бобби Хенебри, Henebry Blockchain & Cryptocurrency Consulting, LLC’нинг бош директори, Фарис Алами, International Strategic Management’нинг бош директори(АҚШ), Д-р Сергей Тантушян, Cooperation of Eurasia Partnership Foundation(Арманистон), Буке Чухадар, Глобал тадбиркорлик тармоғи(GEN) вице-президенти, Ярослав Романчук, “Strategiya” аналитик маркази ижрочи директори, Тадбиркорликнинг ривожлантириш бўйича президент Кенгаши аъзоси(Беларуссия), Эдуард Якубов, Холон Технология Университети президенти(Исроил) каби бизнесменлар ва бошқалар иштирок этишлари кутилмоқда.

Ҳафталикниниг ҳар бир куни аудитория манфаатларини кўпроқ қамраб олиш учун алоҳида мавзуларга бағишланган:

12.11.2018 (душанба) Бизнес ушрашув ва музокаралар куни

13.11.2018 (сешанба) Тадбиркорлик экотизимни ривожлантириш куни

14.11.2018 (чоршанба) Тошкентдаги инвестициялар ва бизнес куни

15.11.2018 (пайшанба) Инновациялар ва стартаплар куни

16.11.2018 (жума) Молия ва инвестициялар куни

17.11.2018 (шанба) Бизнесда ижтимоий жавобгарлик куни

18.11.2018 (якшанба) Маданият ва Ўзбекистоннинг ҳудудлари билан танишиш куни

Иккинчи Глобал Тадбиркорлик Ҳафталиги старт олди! Хафталик доирасидаги қизиқарли маълумотларни сайтимиздан, шунингдек, Глобал тадбиркорлик тармоғининг расмий сайтидан, telegram, instagram, facebook саҳифаларидан ҳам билиб олишингиз мумкин.

УҚИНГ: Блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш ташкил этилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.