Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги стратегия ўйинини 31 майгача бепул ва бутунлай олиб қўйинг

  •   DiMaX
  •  1470
  •  28.05.2021 17:37

Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги стратегия ўйинини 31 майгача бепул ва бутунлай олиб қўйинг

Valve компанияси вақти-вақти билан ўзининг Steam рақамли дўконида айрим ўйинларни текинга тарқатиб туради. Дам олиш кунлари бўш вақтингизни мароқли ўтказиш учун унда ҳозир Company of Heroes 2 ўйинини улашишяпти.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Байкерча зомби-экшен ўйини чиқибоқ чарт лидерига айланди

Аксарият геймерларга Company of Heroes лойиҳаси таниш – у Иккинчи жаҳон уруши мавзусидаги стратегиядир. Ўтган йили унинг мобил версияси ҳам чиққан, биз эса видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхатини эълон қилганмиз.

Steam дўкони вақтинча бепул бераётган Company of Heroes 2 эса унинг иккинчи қисми бўлиб, унинг трейлерини қуйида томоша қилинг:

31 майгача Company of Heroes 2 ўйинини ҳамда Company of Heroes 2: Арденнада ҳужум қўшимча контентини мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. Унинг бепуллиги 31 майгача давом этади, лекин шунгача олиб улгурсангиз, кейин исталган пайти текинга ўйнайверишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Тарихдаги энг қиммат ўйинни 3 июнгача бепул ўйнаб қолинг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!