Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1985
  •  17.08.2020 09:14

Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

Xiaomi компанияси ўзининг юбилейида дунёдаги илк шаффоф телевизор Mi TV Lux Transparent Edition моделини тақдим этган. Намойишнинг эртасига – 12 август куни унинг биринчи партияси атиги бир сониядаёқ сотиб тугатилган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг арзончи бренди илк ўйинбоп ноутбукини тақдим этди

Ушбу мўъжизавий телевизор арзон эмас – унга нақ 99999 юань, яъни тахминан 7198 долларлик нарх белгилаган. Шунга қарамасдан, 16 августда савдога қўйилган иккинчи партия ҳам ўша куниёқ тугаб кетган.

Xiaomi Mi TV Lux Transparent Edition телевизори фақат JD.com онлайн савдо майдончаси орқали сотилмоқда ва бу галги партияда нечта сотилгани ҳам маълум – атиги 38 дона. Лекин қиммат бўлса-да, шаффоф телевизорга талаб катта эканлиги эътиборли; унинг кейинги партияси эса 45 кундан сўнг чиқиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи бетакрор Xiaomi Mi TV Lux Transparent Edition телевизорининг биринчи расмий анбоксинг (распаковка – қадоғидан олиб кўрсатиш) видеосини ҳам тарқатган:

Кўриб турганингиздек, Xiaomi бу инқилобий маҳсулотининг дизайни билан фахрланади. Mi TV Lux Transparent Edition экрани қанчалик шаффоф эканлиги кадрларда яққол акс этган; унинг мато қопламли ост қисмида эса аппарат таъминоти ва динамиклари жойлашган. Ролик сўнгида телевизорни ўйин учун ишлатиб кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Янги рекорд ўрнатган Redmi K30 Ultra ичини очиб, Redmi K30 Pro билан таққослаб кўришди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!