Иккинчи тўлқинда 13 хил смартфонга глобал MIUI 12 тарқатила бошлади

  •   DiMaX
  •  2611
  •  27.08.2020 17:51

Иккинчи тўлқинда 13 хил смартфонга глобал MIUI 12 тарқатила бошлади

Биз аввалроқ барқарор глобал MIUI 12 график қобиғи аллақачон тарқатила бошлаган моделларни эълон қилган эдик. Энди эса янги талқиндаги глобал прошивка тарқатилишининг иккинчи тўлқини ҳам бошланди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига Android 11 янги муаммолар олиб келди

MIUI 12 график қобиғига асосланган глобал прошивкалар 25 августдан жўнатила бошлаган, деб ёзади Android Central нашри. Унга кўра, иккинчи тўлқинда қуйидаги смартфонлар янгиланади:

  1. Xiaomi Mi Mix 3
  2. Xiaomi Mi 9 SE
  3. Xiaomi Mi 8
  4. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition
  5. Xiaomi Mi 8 UD
  6. Xiaomi Mi CC9
  7. Xiaomi Mi CC9 Pro
  8. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition
  9. Redmi Note 7
  10. Redmi Note 7 Pro
  11. Redmi 10X 4G
  12. Redmi 10X 5G
  13. Redmi 10X Pro 5G

Агар мазкур рўйхатда сиз ишлатаётган смартфон ҳам мавжуд бўлса, созламаларда янгиланишларни текшириб туринг. Одатдагидек, янги прошивка ҳудудлар бўйича босқичма-босқич тарқатилади.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!