Иккита арзон Redmi смартфонига барқарор MIUI 11 базасидаги глобал прошивка тарқатилмоқда

  •   DiMaX
  •  798
  •  12.12.2019 10:31

Иккита арзон Redmi смартфонига барқарор MIUI 11 базасидаги глобал прошивка тарқатилмоқда

Xiaomi куни кеча Redmi K30 русумли 5G-флагман ҳамда унинг 4G-версиясини тақдим этган эди. Шу билан бирга, корпорация мазкур бренднинг эски русумлардаги вакилларини ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ.

ЎҚИНГ: MIUI 11 учинчи тўлқинда эски моделлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларга тарқатилади

Гарчи эски моделлардаги Xiaomi смартфонлари учун Android 10 ҳали тақдим этилмаган бўлса-да, уларга MIUI прошивкасининг сўнгги талқини тарқатиляпти. Жумладан, ўтган йилнинг ёзида чиққан «ақлли камерали» Redmi 6 ҳамда унинг арзон версияси – Redmi 6A моделларига барқарор MIUI 11 базасидаги глобал прошивка кела бошлаган. Бу ҳақда Ҳиндистонда расмий MIUI аккаунти Twitter тармоғида хабар бермоқда.

Ҳар иккала смартфон учун MIUI 11 базасида тайёрланган прошивканинг асосида Android 9.0 Pie операцион тизим талқини ётади. Бироқ янги график қобиқнинг барча ўзига хосликлари эски ядро устига ажойиб тарзда жойланган.

Дунё бўйича Redmi 6 ва Redmi 6A учун янги прошивкалар босқичма-босқич тарқатилиши сабабли, бизнинг ҳудудлардаги фойдаланувчиларга сал кейинроқ келиши ҳам мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши, Xiaomi қурилмангиз созламаларига кириб, янгиланишларни текшириб туринг.

ЎҚИНГ: MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!