Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

  •   DiMaX
  •  1048
  •  15.05.2020 13:41

Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Смартфонларнинг самарадорлигини, уларнинг процессорини ва ҳоказо хусусиятларини текширадиган бенчмаркларни биласиз. Сайтимизда кўпинча AnTuTu, Geekbench ҳамда Master Lu каби сервисларнинг турли рейтинглари эълон қилиб келинади.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Ниябатан янги бенчмарклардан бири – Цюрих технологик университети томонидан яратилган AI Benchmark сервиси ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Номидан ҳам англашилиб турганидек, у асосан қурилмаларнинг сунъий интеллектни қўлловчи иловалардаги имкониятларини тестдан ўтказиб кўрсатади.

Яқинда унинг маълумотлари асосида турли мобил процессорларнинг сунъий идрок бўйича рейтинги эълон қилинган. Huawei компаниясининг Kirin 990 5G чипсети базасидаги Honor 30 Pro+ биринчи ўринни олган:

Умуман олганда, юқоридаги AI Benchmark рейтингидаги дастлабки 11 та ўринни Huawei компанияси ҳамда унинг Honor брендига мансуб моделлар банд этган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Айни дамда ҳам AI Benchmark сервисининг сайтида Kirin 990 5G биринчи ўринда турибди:

Кўриб турганингиздек, самарадорлик бўйича етакчи Android-процессор – Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 чипсети сунъий онг имкониятлари бўйича атиги еттинчи ўриндан жой олган. Ҳаттоки MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 процессори ва унинг Dimensity 1000L модификацияси ҳам америкалик чипсоздан устун келган.

ЎҚИНГ: MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

Лекин куни кеча AnTuTu сервиси ҳам сунъий интеллектли процессорлар рейтингини эълон қилди ва ундаги кўрсаткичлар AI Benchmark тақдим этаётган маълумотлардан буткул фарқ қилади. Энг қизиғи шундаки, немисларнинг бенчмаркида паст баҳоланган Qualcomm Snapdragon 865 чипсети бу рейтингда етакчи!

Кўриб турганингиздек, AnTuTu рейтингида иккинчи ўринни Samsung флагманларида қўлланган Exynos 990 процессори банд этган. Кейинги ўринларни тегишлича Snapdragon 765 ва 765G, Snapdragon 855+ ҳамда Snapdragon 855, MediaTek Helio G90, Snapdragon 730/730G, Exynos 9825 ҳамда MediaTek Dimensity 1000L эгаллаган.

AI Benchmark рейтинги лидери – Kirin 990 5G эса зўрға кучли ўнталикнинг сўнгидан жой олган! Афтидан, бу икки бенчмарк процессорларнинг сунъий идрок имкониятларини ҳисоблашда турлича алгоритмлардан фойдаланади, шу сабабли натижалар бунчалик жиддий фарқ қиляпти.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!