Иккита экранли Vivo Nex 2 флагмани декабрда тақдим этилади!

  •   DiMaX
  •  569
  •  05.11.2018 15:17

Иккита экранли Vivo Nex 2 флагмани декабрда тақдим этилади!

Хабарингиз борки, жорий йилнинг 12 июнида Vivo компанияси ўзининг NEX туркумидаги ромсиз смартфонларини тақдим этди. Уларнинг бундан бошқа ҳам илғор жиҳатлари, ҳатто етакчи смартфонсозлар маҳсулотларида ҳам учрамайдиган хусусиятлари бор.

ЎҚИНГ: Энг инновацион, рекордчи ромсиз ва яна бир қатор технологияларда етакчи Vivo NEX смартфонлари тақдим этилди! (+видео)

Инсайдерлар берган хабарларга кўра, мазкур компания Vivo Nex туркуми смартфонларининг иккинчи авлодини деярли тайёрлаб бўлган. Айни дамда шартли равишда Vivo Nex 2 деб аталаётган ушбу қурилма корпусининг олд ва орқа томонида иккита тўлақонли экранга эга бўлади. Шу жиҳати билан у ZTE корпорацияси яқинда намойиш этган Nubia X флагманига ҳам ўхшаб кетади.

Vivo Nex 2 асосий дисплейига дактилоскопик датчик ҳам интеграция қилинади. Унинг техник таъминоти асосини эса якка кристалли Snapdragon 845 процессори, шунингдек, 10 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотира ташкил этиши кутилмоқда.

Янги флагманнинг камералари ва бошқа жиҳатлари борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. Фақат унинг шу йил декабрдаёқ намойиш қилинишини айтишаётир.

ЎҚИНГ: Vivo NEX камерасининг жони қаттиқ экан. Балет раққосасининг сакрашини ҳам кўтарди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!