Иккита ҳамёнбоп Redmi бестселлери янги версияларда сотила бошлади

  •   DiMaX
  •  1835
  •  09.01.2020 11:08

Иккита ҳамёнбоп Redmi бестселлери янги версияларда сотила бошлади

Xiaomi компанияси ўзининг арзончи брендига мансуб иккита русумдаги смартфонларини янги талқинларда савдога қўйди. Булардан бири – бутун дунёда энг оммабопларидан бўлган Redmi Note 8 Pro, иккинчиси эса янада арзон Redmi 8 моделларидир.

ЎҚИНГ: Redmi'дан кутилмаганда навбатдаги тақдимот!

Redmi Note 8 Pro бестселлерининг янги чиқарилгани ёрқин қизғиш-зарғалдоқ тусда бўлиб, корпуснинг бу ранги «Orange Twilight» деб номланмоқда. Ушбу рангдаги смартфон тезкор хотираси 6 ва 8 гигабайтлик вариантларда, тегишлича 200 ва 230 доллардан таклиф этилмоқда. Смартфоннинг доимий хотираси ҳажми эса ҳар иккала ҳолатда ҳам 128 гигабайтни ташкил этади.

Айтиш керакки, «ғиштга айланиб» қолаётган бўлса-да, Redmi Note 8 Pro смартфони яхши сотиляпти. Савдога қўйилганидан бери ўтган уч ойда Xiaomi ушбу моделидан 10 миллиондан ошиқ сотган.

ЎҚИНГ: Таққос: Xiaomi Mi 9T vs Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Шунингдек, таниқли тармоқ информатори Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўтган йилги энг арзон Xiaomi смартфонларидан бири – Redmi 8 моделининг ҳам янги рангда сотила бошлаганини маълум қилган. Бу гал ҳам ўзгариш фақат корпус рангига тегишли: уни «Phantom Red» деб номланган тусда чиқаришган. Биттагина вариантда – тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик талқинда чиққан Redmi 8 нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

Айтиш керакки, янги ранглардаги Redmi Note 8 Pro ҳамда Redmi 8 фақат Хитойда сотувга чиққан, уларнинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi 8’дан нақ икки карра кучли арзон смартфон тайёрлаяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!