Иккита ҳамёнбоп Samsung хити тайёр: учталик камера, бақувват батарея, кучли процессор...

  •   DiMaX
  •  2703
  •  25.01.2020 11:43

Иккита ҳамёнбоп Samsung хити тайёр: учталик камера, бақувват батарея, кучли процессор...

Samsung яқиндагина ўрта нархли туркумнинг энг арзон вакили – Galaxy A11 ҳамда арзон смартфонлар линейкасига мансуб Galaxy M11 моделларини Wi-Fi Alliance ташкилотида сертификациядан ўтказган эди. Энди эса булардан биринчиси ва яна битта ҳамёнбоп – Galaxy M21 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra’нинг яна иккита илғор жиҳати маълум бўлди!

АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) ташкилоти ҳам SM-A115 модел рақами остидаги Galaxy A11 смартфонини сертификатлади. Унинг маълумотлар базасида ушбу қурилманинг дизайни ва техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Кўриб турганингиздек, Galaxy A11 уч модулли бош камерага эга; Galaxy A10 моделидаги якка камера билан солиштирганда, бу – катта ўсиш. Шунингдек, смартфон орқа панелида бармоқ изи сканери, корпуснинг пастки қиррасида эса стандарт қулоқчин аудиотирқиши ҳамда USB-C порти ҳам яққол кўзга ташланади.

ЎҚИНГ: Galaxy A смартфонлари тақдимотдан икки ой ўтибоқ арзонлаша бошлади!

Яна бир сертификацион ҳужжат эса Galaxy A11 аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик эканни кўрсатиб турибди:

Маълумотларга кўра, Galaxy A11 учун Snapdragon 625 ёки 626 процессори танланган. Ушбу модел 2/32 гигабайтлик хотира ҳамда One UI 2.0 интерфейсли Android 10 операцион тизими билан таъминланган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Samsung энг арзон смартфонлар туркумининг янги вакили – Galaxy M21 эса ҳақиқий хит бўлиши кутилмоқда; зеро, унинг «аждод»и – Galaxy M20 ҳам кучли оммалашган.

Куни кеча Geekbench сервисида самарадорлиги синаб кўрилганида, Galaxy M21’нинг айрим техник жиҳатлари фош бўлди.

Бенчмаркда текшириб кўрилган Galaxy M21 модели 4 гигабайтлик тезкор хотира ва Exynos 9611 чипсетига эга. Афтидан, бу – смартфоннинг бошланғич конфигурациядаги варианти; унинг яна 6 гигабайтлик «оперативка»га эга варианти ҳам бўлиши керак. Мазкур смартфон ҳам Android 10 операцион тизим талқини бошқарувида ишлашига эса ҳеч ким шубҳа ҳам қилмаган.

ЎҚИНГ: Galaxy A31 ва Galaxy A41 ҳам бақувват батарея, кучли камерага эга бўляпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!