Иккита iPhone X нархидаги Samsung W2018: қўш экранли премиум «раскладушка» расман тақдим этилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2894
  •  02.12.2017 11:04

Иккита iPhone X нархидаги Samsung W2018: қўш экранли премиум «раскладушка» расман тақдим этилди (+видео)

Жанубий кореялик гигантнинг ноодатий форм-факторга эга Android-смартфони – Samsung W2018, ниҳоят, расман намойиш этилди. Тақдимот маросими Хитойнинг Сямин шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар беради Gizmochina.

Мазкур қурилма Samsung смартфонларининг янги – W туркумини бошлаб берди. Унинг хусусиятлари аввал тарқалган инсайдерлик маълумотларини тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг қўш экранли флагман «раскладушка»сини видеода батафсил томоша қилинг!

Samsung W2018 иккита экранга эга бўлиб, улардан бирини қурилма ёпиқ пайтида ҳам ишлашиш мумкин. Корпуси металлдан қилинган, бармоқ изи сканери орқа панелда, якка объективли камеранинг ёнида жойлашган.

Мана, уни қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин:

Смартфонни ўчириб-ёқиш/блокдан чиқариш ҳамда овозни баландлатиш/пастлатиш тугмачалари гаджетнинг ўнг қиррасида жойлашган. Bixby овозли ёрдамчисини чақириш тугмачаси ва SIM-карта жойи эса ўнг томондан ўрин олган. Девайсни бошқариш учун D-pad сенсор доирачасидан фойдаланилади.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

Samsung W2018 смартфонининг хусусиятлари:

Экран: 4,2 дюймли, FullHD форматли (1920х1080пикселли) иккита AMOLED-дисплей + Gorilla Glass 5;

Процессор: саккиз ядроли Snapdragon 835, 64-бит, 2,35 ГГц;

Хотира: 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий + 256 ГБгача microSD;

Камера: f/1.5 апертурали 12 мегапикселли асосий камера, 5 мегапикселли селфи-камера;

Операцион тизим: Android 7.1.1 Nougat;

Аккумулятор: 2300 мА/соат, тезкор қувватлаш технологиясига эга;

Ўлчамлар: 132,2x63,2x15,95 мм, вазни 247 грамм.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон буклама смартфон прототипини яратибди!

Янги «раскладушка» смартфон қора, кумушранг ва тилларанг корпусларда ишлаб чиқарилади. Тақдимотда Samsung W2018 нархини маълум қилишмаган, лекин у премиум тоифасига мансублиги ва қиммат бўлиши аниқ. Маҳаллий дўконлардан бири аллақачон унинг учун олдиндан буюртма ола бошлаганини маълум қилган ва премиум «раскладушка»нинг нархи... нақ 2400 АҚШ долларига тенг экан! Бу нафақат Samsung’нинг энг қиммат модели, балки умуман бозордаги барча смартфонлар орасида энг қиммати бўляпти – iPhone X’дан деярли икки баравар қиммат!

ЎҚИНГ: Хитойда энг оммабоп премиум-смартфон аниқланди, аммо бу iPhone X эмас...

Samsung W2018 Хитойда савдога чиқарилади, аммо кейинчалик бошқа бозорларга чиқарилиши эҳтимоли ҳақида айтишмаган. Демак, унгача бошқа мамлакатлардаги харидорлар учун бу смартфонни AliExpress сингари онлайн савдо платформалари орқали харид қилиш варианти қолади, холос.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади