Иккита жанговар ўйинни бир умр бепул ўйнаш учун 3 сентябргача олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  3054
  •  28.08.2020 12:03

Иккита жанговар ўйинни бир умр бепул ўйнаш учун 3 сентябргача олиб қўйишга улгуринг!

Epic Games ўзининг онлайн дўконида иккита ўйинни бепул улашяпти. Булардан бири машҳур Hitman бўлса, иккинчиси Shadowrun Collection номли ўйинлар тўпламидир.

ЎҚИНГ: Шварценеггернинг ёшлиги ижросидаги Predator: Hunting Grounds жанговар ўйинини 30 августгача бепул ўйнанг!

Мазкур акция доирасида Hitman’нинг 2016 йили чиққан биринчи мавсуми текинга тарқатиляпти. Геймер унда Агент 47 ролида ўйнаб, бутун дунё бўйлаб турли миссияларни бажриши керак бўлади. Ўйинда турли режимлар мавжуд.

Hitman аслида пулли ўйин, лекин унинг биринчи мавсумини 3 сентябргача мана бу ҳавола орқали бепул кўчириб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Машҳур стратегия ўйини iPhone ва Android-смартфонларга чиқяпти: видеоси ва қўлловчи моделлар рўйхати

Epic Games Store бепул берётган иккинчи совға Shadowrun Collection бўлиб, бу аслида Shadowrun номли ўйиннинг учта қисмини ўз ичига олувчи жамланмадир. Бу ўйинлардаги воқеалар яқин келажакдаги хаёлий дунёда бўлиб ўтади. Унда кибернетика билан сеҳр-жоду ёнма-ён келади.

Shadowrun Collection тўпламига Shadowrun Returns, Shadowrun Dragonfall — Director's Cut ҳамда Shadowrun Hong Kong — Extended Edition ўйинлари кирган. Уларнинг барини буткул бепул олиб қўйиш учун ушбу ҳавола орқали ўтасиз.

Ёдда тутинг: ҳар иккала ўйиннинг текин тарқатилиш вақти 3 сентябрь куни, кечки соат 20:00 да тугайди. Лекин шунгача уларни компьютерингизга юклаб олишга улгурсангиз, кейин истаган пайтингиз ўйнайверишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?