Иккита моделдаги Xiaomi смартфони учун барқарор MIUI 10 чиқди

  •   DiMaX
  •  2432
  •  30.08.2018 10:21

Иккита моделдаги Xiaomi смартфони учун барқарор MIUI 10 чиқди

Xiaomi компанияси ўзининг турли мобил қурилмалари учун MIUI 10 талқинидаги прошивкаларни тарқатмоқда. Улардан аксарияти бета-талқинда, аммо аста-секинлик билан барқарор версиялар ҳам чиқаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларидан яна 11 моделига MIUI 10 прошивкаси чиқди

Жумладан, куни кеча Mi 8 SE ҳамда Mi Mix 2 русумли флагманлари учун MIUI 10 прошивкасининг барқарор версиялари тарқатила бошлаган. Бу ҳақда ушбу смартфонлар эгаларининг ўзлари хабар беришмоқда, деб ёзади MyDrivers нашри.

Яқинда барқарор MIUI 10 тарқатилган Xiaomi Mi 6 моделидаги сингари, янги талқиндаги график қобиқ бу икки русумдаги девайс учун ҳам бирданига барчага юборилмаяпти. MIUI 10 China Stable ROM деб номланган ушбу дастурий таъминот ишланмасини Xiaomi тасодифий танлаш йўли билан айрим фойдаланувчиларгагина «ҳаво орқали» жўнатмоқда.

Mi 8 SE модели учун чиқарилган 10.0.1.0.OEBCNFH рақамли апдейт 930 мегабайт ҳажмга эга. Xiaomi Mi Mix 2 учун тақдим этилган 10.0.0.1.0.ODECNFH рақамли янгиланиш файлининг ҳажми эса 620 мегабайтга тенг.

Таъкидлаб ўтиш керакки, MIUI 10 график қобиғи Android 8.0 Oreo операцион тизим талқинига асосланган. У «сунъий онг»дан фойдаланган ҳолда смартфонга қўшимча функциялар бахш этади. Масалан, мазкур тизим смартфон эгасининг ҳаракатларини ўрганиб, айрим иловаларнинг юкланиш вақтини қисқартиради.

Шунингдек, MIUI 10 прошивкаси ҳатто якка камерали смартфонлари учун ҳам боке эффектини бахш этади. Шунинг эвазига Mi 5 ҳамда Mi Note 2 сингари нисбатан эски русумлардаги гаджетлар ҳам орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет режимида суратга ола билади.

Дарвоқе, Terashop.uz онлайн дўконимизда Mi 5 русумли смартфонни 999 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олишингиз мумкин. Шу ва бошқа русумлардаги Xiaomi мобил қурилмалари ҳам бир йиллик кафолат билан савдога қўйилган; харидингизни республикамиз бўйлаб элтиб бериш хизматимиз ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони ишлатасизми? Янгиламай туринг, жиддий гап бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!