Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

  •   DiMaX
  •  1519
  •  10.12.2019 16:07

Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

Оммабоп AnTuTu жамоаси ўтган ой якунларига кўра Android-смартфонлар самарадорлик натижаларини эълон қилди. Октябрда энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар рейтингларини тақдим этган бенчмарк ноябрь ойи якунлари бўйича ҳам шундай йўл тутди.

ЎҚИНГ: AnTuTu'да янги рекордчи!

Шундай қилиб, флагман телефонлар тоифасидаги энг кучли смартфон 12/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирали ROG Phone 2 бўлди – 496 662 балл. Иккинчи ўринни 482 881 балл билан 8/256 ГБ хотирали OnePlus 7T олган. Кучли учликни OnePlus 7T Pro флагманининг 12/256 ГБлик варианти 482 532 балл билан якунлаб берган.

Умуман, ноябрнинг энг кучли флагманлари ўнталиги қуйидагича:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Samsung флагманлари – Galaxy Note 10+ ҳамда Galaxy Note 10 ўнликнинг охирги ўринларидан жой олишган.

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Ўрта нарх тоифасига мансуб смартфонларнинг энг зўри эса 6/128 ГБ хотирали Redmi Note 8 Pro бўлди – 283 092 балл. OPPO Reno 2 моделининг 8/256 ГБлик варианти 260 650 балл билан иккинчи ўринда. Кучли учликни 251 491 баллик кўрсаткич билан Xiaomi Mi 9T якунлаган.

Мазкур тоифадаги ўнта энг яхши смартфон ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги рўйхатда:

Рейтинг муаллифлари таъкидлашларича, йил якунида кучлилар рўйхатида катта ўзгаришлар бўлади. Зеро, декабрь ойида ҳали Xiaomi, Vivo ва OPPO кабилар бир нечта телефонларини намойиш қилишади.

ЎҚИНГ: Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!