Иккита рангли экранли Nubia Z18S смартфонининг расмий постери чиқди

  •   DiMaX
  •  893
  •  29.06.2018 18:13

Иккита рангли экранли Nubia Z18S смартфонининг расмий постери чиқди

ZTE компанияси ҳали ўзининг Nubia Z18 флагманини расман тақдим этишга улгургани йўқ. Аммо аллақачон унинг навбатдаги модели – Nubia Z18S смартфони ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: ZTE Nubia флагмани: олд камераси ва экран «кемтиги» йўқ, аммо экрани ва бармоқ изи сканери иккитадан!

Бу – ўша, корпусининг олд панели фақат экрандан иборат, орқасида ҳам экрани мавжуд бўлган модел экан. Расмий постердан келиб чиқадиган бўлсак, унинг орқа қопқоғида ҳам рангли дисплей бўлади.

Ҳозирча Nubia Z18S флагманининг техник хусусиятлари ҳақида бирор маълумот йўқ. Лекин унинг илғор Snapdragon 845 чипи базасида, 6/8 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайдиган бўлишини кутиш мумкин.

Шунингдек, бу антиқа смартфоннинг тақдимот санаси ҳам маълум эмас. Афтидан, ZTE уни яқин ойлар ичида, Nubia Z18 билан бирга намойиш этса керак.

ЎҚИНГ: ZTE Nubia Z18 флагмани «жонли» расмларда: дисплейи «ўйиқ»ли, аммо iPhone X’дагидан фарқ қилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!