Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

  •   DiMaX
  •  4834
  •  14.10.2020 17:37

Иккита русумдаги iPhone арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланди

Apple компанияси 14 октябрга ўтар тунда iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилди. Биз уларнинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

Янги туркум смартфонлари тақдим этилгач, Apple дарҳол АҚШда сотилаётган смартфонлар ассортиментига ва уларнинг нархларига ўзгариш киритди. Аниқроғи, iPhone 11 моделининг нархи 599 долларгача, iPhone XR нархи эса – 499 долларгача пасайтирилган.

Шу билан бирга, бултурги iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонларини энди Apple сайтидан расман харид қилиб бўлмайди. Ишлаб чиқарувчи янги моделлар фойдасига ўтган йилги ушбу айфонларни савдодан олиб ташлаган.

ЎҚИНГ: Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Мана, ҳозир Apple сайтида сотилаётган смартфонлар қуйидагилардир:

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг биринчи ярмида дунёда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида iPhone 11 модели етакчи бўлган. Ярим йилда 37,7 миллион донадан ортиқ сотилган мазкур айфоннинг ютуғи бошқа смартфонлар кўрсаткичлари билан солиштирганда янада яққолроқ кўринади: иккинчи ўриндаги Galaxy A51 модели ундан деярли уч ярим бараварлик фарқ билан ортда қолган!

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (41-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.