Иккита SIM-карта смартфон қувватини тез тугатадими?

  •   DiMaX
  •  3442
  •  05.05.2018 11:25

Иккита SIM-карта смартфон қувватини тез тугатадими?

Бугунги кунда SIM-карталар учун икки слотлиларига қараганда бир слотли смартфонларни топиш қийинроқ бўлиб қолди. Бундай ўзгаришдан ҳатто флагманлар ҳам четда қолмаган – фақат Apple ва Googleни айтмаганда. Улар ҳали ҳам «икки уячали» смартфонларни таклиф қилгани йўқ. Бу каби гажетларнинг оммабоплиги шундаки, улар қулай ва зарур. Бироқ одамлар орасида шундай гаплар ҳам юради – эмишки, икки SIM-картали смартфонлар тез қувватсизланиб қолади. Бу албатта, ёқимсиз, айниқса, иккинчи SIM-картадан ҳар дом ҳам фойдаланилмаса. Хуллас, шундай хавотир ўринлими, деган саволга жавоб олишга қарор қилган мутахассислар иккита ҳамда битта SIM-картали смартфонларнинг аниқ вазифалар устида мустақил равиишда қандай ишлашини текшириб кўришди.

ЎҚИНГ: Нега SIM-карталар ҳар хил шаклда?

SIM-картадан фойдаланишнинг қандай вариантлари мавжуд?

Иккита SIM-картадан фойдаланиш имконияти икки SIM-слотли қурилмага қадар пайдо бўлганди. Тахминан, бир вақтнинг ўзида адаптерлар ва дастурий SIM-карталардан фойдаланиш кенг урфга кирди. Адаптердан фойдаланиш учун оригинал SIM-картадан чипларни қирқиб олиш лозим бўларди, дастурий SIM-карталар учун эса, программатор зарур эди, у маълумотларни оператор карталари билан ҳисоблаш имконини берарди. Шунингдек, битта телефонда саккизта рақамгача фойдаланиш учун икки ечим ўзаро уйғунлаштирилиб, ягона ечим ишлаб чиқилди.

Операторлар чипларни ҳимоя қилишнинг янги стандартларига оммавий равишда ўтиши натижасида SIM-карталарни программатор билан ҳисоблаш мумкин бўлмай қолди, адаптерлар эса, ғайриоддий кўринса-да, ҳалигача ишлаб чиқарилади ва ўша iPhone тутувчилар орасида ўзининг камтарона ўрнига эга.

Даставвал, SIM-карталар ўртасидаги саргузаштлар телефонни қайта ёқишданоқ бошланарди (ёки коммуникаторларда авиарежимни ўчириш-ёқиш), сўнгра бошқа имкониятлар ҳам пайдо бўлди: SIM-меню орқали ёки ҳатто махсус рақамга қўнғироқ қилишда ҳам. Дарвоқе, охирги икки усул тез-тез ишламай қоларди, ҳамда адаптерлар ва дастурий карталар фойдаланувчилари барибир гаджетларини қайта ёқишларига тўғри келарди. Табиийки, икки SIM-карта билан ишлаш энди анча мукаммаллашди, деб бўлмасди: телефон ҳар доим фақат битта картани кўрар, бошқа SIM-карта орқали қўнғироқ қилиш ёки қўнғироқни қабул қилиш учун эса, гажетни қўл билан қайта ёқиш лозим бўларди.

Икки SIM-картадан фойдаланишга талабнинг юқорилиги тушуниб етилгач, ишлаб чиқарувчилар бу ечимни бевосита девайснинг ўзига ўрната бошлашди. Даслаб, аллақачон унутилган Dual SIM Single Standby (DSSS) технологияси пайдо бўлди. У адаптер каби зарур картага қўлда ўтказишни талаб қиларди, шу сабабли у атиги бир нечта телефонда пайдо бўлди, масалан Nokia C1-00 да.

Тараққиёт йўлидаги навбатдаги қадам, табиийки, бу телефонларда ҳар бир SIM-карта учун бир йўла иккита қабул қилгич ва узатгичдан фойдаланиш бўлди. Dual SIM Dual Active (DSDA) технологияси бир вақтнинг ўзида қўнғироқларни иккала рақамда ҳам қабул қилиш имкониятини берди. Аммо кутилганидек, сигналларни қабул қилишнинг юқори сифати ва маълумотларни узатиш тезлиги, табиийки, аккумуляторни тез қувватсизлантирар ва гаджетнинг қимматлашувига олиб келарди. Иккита радиомодулли смартфонлар ҳозирда кўп чиқарилмайди. Масалан, ана шундай DSDA аппаратларнинг бири Honor 8 ҳисобланади.

Ниҳоят, Dual SIM Dual Standby (DSDS) технологияси келиши билан нархи, энергия истеъмоли ва қулайлик орасида мувозанат топилди. DSDS аксарият замонавий смартфонларда ишлатилмоқда ва атиги битта радиомодулни талаб қилади, SIM-картага кириш вақтинчалик мультиплексирлаш орқали амалга оширилади. Бу эса, қўнғироқни вақтнинг исталган дақиқасида, исталган SIM-картадан қабул қилиш имконини беради, шунингдек, сизнинг интернетга киришингизни ёки SMS юборишингизни асло чекламайди. Аммо бир SIM-картада фаол қўнғироқ қилиб турганингизда бошқасида қўнғироқ қила олмайсиз. Гарчи стандарт бўйича бу талаб қилинмаса-да, DSDS’ни қўллаётган қарийб барча қурилмалар иккита IMEI рақамига эга. Бошқача бўлганида, бир оператордан икки SIM-картада фойдаланиш можаро келтириб чиқариши мумкин эди.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Қўш SIM-карта қувватни тез тугатади(ми)

DSDS-смартфонлар аввал бошданоқ иккита SIM-картадан фойдаланганда юқори энергия истеъмоли муаммосидан холи бўлиши кўзда тутилган эса-да, мутахассислар назарий томонларига ишонмай, гаджетларни аниқ фойдаланиш шароитида синаб кўришга қарор қилишди. Тажриба сифатида DSDS ўрнатилган Honor View 10 танланди, чунки у иккита SIM-карта билан ишлаётган энг оммалашган қурилма эди. Энергия тежовчи барча функциялар ишга туширилган эди, SIM-картани созлаш фаолсизлантирилди.

Тажрибачилар кундалик ҳаётимизда смартфондан фойдаланишнинг учта сценарийси бўйича тўплам тузиб чиқишди:

  • онлайн-ўйинлар — World of Tanks дисплейининг юқори ёруғлиги шароитида 30 дақиқа давомида;
  • сёрфинг ва махсус тармоқлар — дисплейнинг ўртача ёруғлигида Chrome, Facebook ва Telegram’дан 30 дақиқа фойдаланишда;
  • суҳбат — экран ўчирилган ҳолда, уяли алоқа орқали 30 дақиқалик кўнғироқ;
  • кутиш режими — 12 соат ёқиб қўйилган дисплейда.

Ҳар бир тест иккита ва битта SIM-карта учун икки мартадан қўлланилди. Охирги ҳолатда иккинчи SIM-карта гажетдан суғуриб олинмади, шунчаки, смартфон менюсидан ўчириб қўйилди.

Тестларни бажариб бўлгач, мутахассислар смартфон аккумулятори неча фоиз қувватсизланганини ўлчашди ва олинган натижаларни жадвалга киритишди.

Вазифа ва вақт

1 SIM

2 SIM

Ўйинлар (30 дақиқа)

8%

5%

Сёрфинг ва ижтимоий тармоқлар (1,5 соат)

12%

13%

Суҳбат (30 дақиқа)

1%

1%

Кутиш режими (12 соат)

1%

1%

Тест натижаларидан кўриниб турибдики, энергия истеъмоли бўйича сезиларли фарқ фақат ўйинларда кузатилди. Бироқ бу ерда, турли карталар рендрингининг ўзига хослиги ёки энергия истеъмолининг бошқа флуктуацияси ҳам ўз сўзини айтиши мумкин. Қолган тестларда битта ва иккита SIM-карталар орасида энергия истеъмоли бўйича фарқ кузатилмади. Кўриниб турибдики, гап бу ерда фойдаланилаётган SIM-карталар сонига боғлиқ эмас экан.

Хулоса

Кичкинагина тажриба ўтказа туриб, мутахассислар шу нарсага аниқлик киритишдики, иккита SIM-карта ўрнатилган смартфондан чўчишнинг асло кераги йўқ. Уяли алоқадан фойдаланганда аккумулятор қувватининг сезиларли қисми радиомодул орқали сарф бўлади, қизиғи шундаки, унга битта SIM-картадан фойдаланяпсизми, ёки DSDS технологияси ёрдамида уни иккита SIM-карта ўзаро тақсимлаб оляптими – умуман фарқи йўқ. Шу боис, ҳатто сиз самартфонингизда одатта битта SIM-картадан фойдалансангиз ҳам, биз сизга айнан икки ўринли гажетлардан харид қилишни маслаҳат берамиз: бу танловингиз на энергия истеъмолига ва на нархига таъсир қилади. Аммо мамлакат бўйлаб ёки хорижга сафарга чиққанингизда иккинчи рақамдан фойдаланиш имконияти сиз учун айни муддао бўлади, ишонаверинг.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!