Иккита SIM-картали iPhone’ни аллақачон реклама қилишяпти, нархлари ҳам маълум!

  •   DiMaX
  •  1598
  •  10.09.2018 17:41

Иккита SIM-картали iPhone’ни аллақачон реклама қилишяпти, нархлари ҳам маълум!

Куни кеча China Mobile алоқа оператори ёпиқ тақдимот тадбири ўтказганлиги ҳақидаги хабар ва унда олинган сурат интернетда тарқалмоқда. Ушбу тадбирда иккита SIM-картани қўллаб-қувватловчи iPhone XS модели ҳам эсланган.

ЎҚИНГ: Ҳали расман намойиш этилмаган янги iPhone’ларни ҳозироқ харид қилиш мумкин!

Махфий тадбирдан хабар қилишларича, iPhone XC (ёки iPhone 9), iPhone XS ва iPhone XS Plus моделларининг Хитойдаги нархлари солиқларни ҳам ҳисобга олганда тегишлича 700, 900 ва 1000 долларга тенг бўлади. Қуйида ана шу намойишдан олинган суратни кўришингиз мумкин:

Энди эса яна бир – China Telecom уяли алоқа оператори ҳам бўлажак айфоннинг дуалсим бўлишини тасдиқлади.

Оператор эълон қилган реклама тасвирида иккита SIM-карта уячасига эга iPhone кўрсатилган. Бугина эмас – SIM-карталарнинг ҳар иккаласи 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди!

ЎҚИНГ: Apple тасодифан расмий сайтида iPhone 9’ни намойиш этди!

Юқоридагига ўхшаш тизерларни China Telecom ҳам тарқатмоқда.

Ҳозиргача маълум бўлишича, дуалсим iPhone версияси фақат Осиё ҳудудидаги – Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия каби мамлакатлар бозорларида сотилади. Apple’нинг шу пайтгача бозорга чиқарган аксарият моделлардаги айфонларини эса Ўзбекистонда ҳам сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!