Иккита Xiaomi смартфони арзонлашди, биттасининг нархи 100 долларга пасайди!

  •   DiMaX
  •  5630
  •  09.06.2020 11:08

Иккита Xiaomi смартфони арзонлашди, биттасининг нархи 100 долларга пасайди!

Xiaomi компанияси яқинда Redmi 10X Pro смартфонини сотувга чиқариб, Redmi K30 5G Extreme Edition ҳамда Redmi K30 Pro моделларини арзонлаштирган эди. Хитойда булардан сўнггисининг нархи яна туширилди!

ЎҚИНГ: Redmi 9’га аллақачон расман буюртма бериш мумкин, нархи энди «жойига тушди»!

«618-чегирма» номли акция доирасида бир нечта Xiaomi ва Redmi смартфонлари арзонлштирилган эди. Жумладан, Redmi K30 Pro учун дастлаб 300 юань (42 доллар), кейин эса яна 400 юань (56 доллар) чегирма белгиланди.

Шу тариқа, стандарт версиядаги Redmi K30 Pro энди жами 700 юанга, яъни тахминан 100 долларга арзонлашди ва Хитойда унинг нархи 339 долларга тушди.

Бундан ташқари, «Хитойча Apple» ўтган ҳафтада Xiaomi Mi 10 туркумидаги флагманларининг нархини илк бор доимий асосда пасайтираётганини эълон қилган эди. Ўшанда унинг тезкор/доимий хотираси 8/128 гигабайтлик варианти 300 юанга, яъни 42 долларга арзонлаштирилган.

Энди эса мазкур флагманнинг бошқа хотира конфигурацияларидаги вариантларининг ҳам нархлари доимий асосда туширилди. Ўз юртида энди унинг 8/256 гигабайтлигини 566 долларга, 12/256 гигабайтлигини эса 622 долларга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.