Иккита янги тариф чиқди: меҳмонларингиз хурсанд бўлишади!

  •   DiMaX
  •  979
  •  18.06.2021 16:54

Иккита янги тариф чиқди: меҳмонларингиз хурсанд бўлишади!

Ёзги таътил мавсумида Ўзбекистонга келган чет эллик меҳмонлар Mobiuz’нинг қулай тариф режаларига уланишлари мумкин. Оператор ўз расмий сайтида уларга мўлжалланган янги тариф режалари тўғрисида хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Гап Кўп» хизмати: тариф режангизни чексиз қўнғироқларгача кучайтиринг!

«Роумингдан фойдалансамми ёки маҳаллий SIM-карта улаб олсамми?» – бу савол одатда бошқа мамлакатга саёҳат қилиш пайтида пайдо бўлади. Роуминг жозибадор ва қулай бўлгани билан, айниқса, мобил Интернет ҳақида гап кетганда, нисбатан қимматга тушади. Энг яхши вариант – бу маҳаллий алоқа операторига уланиш ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда энг мақбул тариф режасини танлашдир.

Mobiuz мобил алоқа оператори мамлакатимиз меҳмонлари, сайёҳлик агентликлари, гидлар, меҳмонхоналар эътиборига янги – «Tourist SIM 90» ва «Tourist SIM 120» тариф режаларини таклиф қилади. Тарифлар катта миқдордаги интернет-трафик, Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун дақиқалар ва бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Таклиф фақат жорий йилнинг 31 августигача амал қилади.

Хусусан, «Tourist SIM 90» бўйича ойига 90 минг сўм эвазига 50 минг МБ мобил интернет, 2 минг дақиқа ва SMS хабарлар тақдим этилмоқда.

ЎҚИНГ: «Қўшимча!» акцияси: биттасини харид қилиб, иккинчисини бепул олинг!

«Tourist SIM 120» тарифининг абонент тўлови 120 минг сўм бўлиб, у 80 минг МБ, 3 минг дақиқа ва SMS’ни ўз ичига олган.

Иккала тариф режасида ҳам халқаро йўналишларга қўнғироқларнинг дақиқаси 2,5 минг сўмдан бошланади. Агар зарур бўлса, абонентлар алоҳида дақиқа ва Интенет тўпламларини улашлари мумкин. Тарифларга уланиш жуда осон – бор-йўғи чет эл фуқароси паспорти асл нусхаси ва сўнгги 30 кун ичида Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтганлик ҳақида қўйилган белгини кўрсатиш кифоя.

«Мамлакатимизнинг ҳар бир меҳмони учун уяли алоқадан фойдаланиш максимал даражада қулай бўлишига интилмоқдамиз. Mobiuz’нинг эксклюзив тарифлари ёзги сайёҳлик мавсуми қизғин паллага кириши арафасида ишга туширилди. Натижада, туристик тариф режаларимиз қатори янада кенгайди. Айтиб ўтиш жоизки, бу борадаги лик таклифимизни 2018-йилнинг март ойида, мобил операторлар ичида биринчилардан бўлиб жорий қилганмиз», – деди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Айни пайтда Mobiuz’да «Tourist SIM Lite» (3 минг МБ, 200 дақиқа ва SMS) ва «Tourist SIM» (5 минг МБ, 400 дақиқа ва SMS) туристик тариф режалари ҳам амал қилмоқда. Уларга уланиш компания офисларида ҳамда тижорат ҳамкорларининг бир қатор савдо шохобчаларида амалга оширилмоқда.

ЎҚИНГ: Операторнинг барча тарифларида дақиқалар тўплами ошди, абонент тўловлари эса ўзгармади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!