Илғор Ulefone T1 "шубҳали" нархда тақдим қилинди

Илғор Ulefone T1

Қувватдор гаджетлар яратишда илғор Ulefone компанияси 2016 йилда тақдим қилган Power смартфони 1 йилда миллион донадан зиёд сотилиб, компанияга муваффақият олиб келган эди.

Ulefone куни кеча яна бир илғор гаджетни тақдим қилди: яхлит металл корпусли, 5,5 дюймли ва Full HD сиғимли, шунингдек 2,5D шаклидаги Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган дисплейга эга Ulefone T1 расман намойиш қилинди.

MWC 2017 халқаро анжуманида кўпчиликнинг диққатини тортган смартфонлардан бири Ulefone T1 бўлган эди. Девайсга частота тезлиги 2,6 ГГц бўлган 8 ядроли MediaTek Helio P25 процессори, 6 гигабайтли тезкор хотира (LPDDR4) ўрнатилган.

Ulefone T1 ишлаб чиқарувчининг тўртинчи қўш объективли смартфони бўлиб, бош камераси 16 мегапикселли Samsung S5K3P3 + 5 Мп сенсорлар, 13 мегапикселли олд камера билан таъминланган.

Смартфоннинг 3680 мА соат сиғимли аккумулятори USB Type-C ёрдамида тезкор қувват олади.

Ulefone T1 ўлчамлари: 155,0 x 76,9 x 8,45 мм., вазни -- 181 грамм. Смартфон қадоқдаёқ Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди.

Ulefone T1 ўрта нархли бўлиб, $300 долларга баҳоланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!