Илк 5G тижорат тармоғи АҚШда ишга туширилди

  •   Saroy
  •  365
  •  02.10.2018 10:11

Илк  5G тижорат тармоғи АҚШда ишга туширилди

Америка фаолият олиб бораётган  Verizon оператори дунёда биринчи бўлиб ҳамма учун бемалол бўлган 5G алоқасини ишга туширди. Хьюстон, Индианаполис, Лос Анджелес ва Сакраменто аҳолиси 1 октябрдан бошлаб уйига бешинчи авлод мобил тармоқларида ишлаётган интернетни улаб олиши мумкин.

Бундан шу нарса кўриниб турибдики, Verizon ҳозирча фақат уйда сим орқали ишлаётган одатдаги интернетдан воз кечишни таклиф этмоқда. Моҳиятан эса, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, шунчаки энди роутер тармоқ кабели орқали Wi-Fi тарқатмай, балки уни яқин орада жойлашган уяли минора (антенна) дан олибб тарқатади. Шунга қарамай унинг тезлиги симли интернет тезлиги билан тенг, яъни ўртача 300 Мбит/сония, энг юқори тезлиги  1 Гбит/сониягача етиши мумкин.

Verizon операторининг бешинчи авлод мобил тармоғи ўзининг 5G TF стандартига асосланган. Улар ушбу стандартдан то 3GPP ассоцияси барчага мақбул бўлган 5G NR стандартини қабул қилмагунича фойдаланаверади.
ЎҚИНГ:Apple 5G’да ишлайдиган iPhone яратишга киришди

Verizon операторининг 5G-интернетига уланиш дастлабки уч ой давомида текин бўлади, кейинчалик фаол мижозлар учун тариф ойига 50 доллар қилиб белгиланади, оддий фойдаланувчиларга  эса 70 доллар. Уланганларга совға сифатида  Apple TV 4K ёки Chromecast Ultra тақдим этилади.

Шундай қилиб Verizon 5G-сеть тижорат тармоғини ишга туширган дунёдаги илк компанияга айланди. Бу борада навбатдаги  мамлакат Жанубий Корея бўлади. Ушбу мамлакатда бир йўла учта оператор 5G мобил интернетига ўтиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Бунга 1 декабрдан старт берилади.

ЎҚИНГ:5G-пойга: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 смартфонида аллақачон 5G тармоғини ишлатиб кўрсатди! («жонли» сурат)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!