Илк «ақлли» тиш чўткаси ҳам яратилди – энди бошқа ишлар орасида тиш тозалаш мумкин!

  •   DiMaX
  •  927
  •  28.09.2018 12:44

Илк «ақлли» тиш чўткаси ҳам яратилди – энди бошқа ишлар орасида тиш тозалаш мумкин!

Технологиялар ривожланиб, бир замонлар одамларнинг ҳатто тушига ҳам кирмаган ҳар хил гаджетлар чиқарилаётган даврда яшаяпмиз. Жумладан, «ақлли» девайсларнинг турли-туманлиги кишини ҳайратга солади.

ЎҚИНГ: SmartSafes: энди сейфларга ҳам ақл киради

Стоматология анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Babahu компанияси дунёдаги биринчи «ақлли» тиш чўткасини тақдим этди. Babahu X1 деб номланган ушбу мослама ҳатто «сунъий онг» тизими билан ҳам таъминланган!

Babahu X1 оғизга – юқори ва пастки тишлар қаторига кийдирилади. Фақат олдин унга керакли миқдордаги тиш пастаси солиш керак бўлади, холос. «Ақлли» тиш чўткасини тишларингизга кийдириб олиб, бемалол бошқа ишларингиз билан шуғулланаверасиз – қўлингиз банд бўлмайди.

Babahu X1’нинг ўзига хослиги шундаки, у ҳар хил гуруҳларга мансуб тишларни ўзига хос бурчак остида ва керакли тезликда тозалайди. Жамланманинг ўзида учта ёш тоифаларига мос насадкалар мавжуд: 2–5 яшарлар, 6–13 ёшдагилар ва катталар учун.

ЎҚИНГ: Bluenero: илк ақлли аквариум намойиш қилинди

Babahu X1 қурилмаси тишларни тозалашда Bass Technique техникаси қўлланади. Унинг силикон чўткалари тишларни ҳар томонидан 45 даражали бурчак остида тозалайди.

Babahu X1 сувдан ҳимоялашнинг IPX7 стандартига эга, яна у тушиб кетганида ҳам шикастланмайди. Уни Qi стандартидаги исталган қувватлаш станцияси орқали симсиз қувватлаш мумкин. Батареясини икки соатда тўлиқ қувватлаб, шу билан тиш чўткасини икки ойгача ишлатса бўлади.

Айни дамда Babahu X1 «ақлли» тиш чўткаси учун Indiegogo краудфандинг майдончасида маблағ йиғилмоқда. Сотувга чиқарилиш вақти эса ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Coursera асосчиси: Сунъий ақл тараққиётини энди тўхтатиб бўлмайди