ИЛК БОР: Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ бенчмаркда «кўринди»!

  •   DiMaX
  •  1537
  •  22.12.2018 15:55

ИЛК БОР: Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ бенчмаркда «кўринди»!

Смартфонлар самарадорлигини текшириш сервислари – бенчмарклар кўп, аммо кўпчилигимиз улардан энг машҳурларинигина биламиз. Шулардан «камтарроқ» биттаси бугун муҳим маълумот тақдим этди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Гапнинг қисқаси, HTML5test бенчмаркида Samsung’нинг флагман туркумидаги иккита янги смартфони текшириб кўрилган. Яъни, Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ моделларининг тест натижалари ушбу сервис маълумотлар базасида «қўлга тушган».

Galaxy S10 Lite модели ушбу бенчмаркда SM-G970F рақами остида қайд этилган бўлиб, унинг экрани 360х760 пикселлик, деб кўрсатилган:

HTML5test бенчмарки смартфонларнинг асосий техник хусусиятларини тўғри кўрсатса-да, негадир экранларнинг тасвир аниқлигини шунақа нотўғри акс эттиради. Масалан, ўз вақтида у Galaxy Note 9 дисплейини 412х846 пикселлик, деган; аслида эса у 2960х1440 пикселликдир.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги Galaxy S10’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Samsung флагманларининг «катта»си эса HTML5test сервисида SM-G975F рақами билан рўйхатдан ўтган. Мазкур сервисда Galaxy S10 Plus моделининг дисплейи 412х869 пикселлик эканлиги қайд этилган:

Galaxy S10 туркуми смартфонларининг тақдимот ва сотув вақтлари, ҳатто аниқ нархигача эълон қилганмиз. Аллақачон бозорга чиқарилган баъзи Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.