Илк бор интернет орқали уйни ўғирлашди – электрон рақамли имзо ёрдамида!

  •   DiMaX
  •  712
  •  18.05.2019 13:32

Илк бор интернет орқали уйни ўғирлашди – электрон рақамли имзо ёрдамида!

Фирибгарлик билан бировнинг уйини умуман бегона кишилар эгаллаб олиши ёки яна бировларга сотиб юбориши каби ҳолатлар учраб туради. Аммо яқинда Москвада аниқланган шундай ҳолат улардан фарқ қилади – мазкур ишда бирорта моддий ҳужжат ишлатилмасдан, интернет орқали квартирани сотишган!

ЎҚИНГ: Фарғонада сохта авиакасса очиб, салкам 23 миллион сўмлик қалбаки билет сотган фирибгар қўлга олинди!

Роман исмли жабрланувчининг айтишича, унга коммунал хизматдан тўлов хати келган, қараса – унда квартиранинг эгаси сифатида Машков фамилияли, умуман нотаниш киши кўрсатилган экан. Роман тегишли идораларга мурожаат этганида, чиндан ҳам мазкур квартира бошқа шахснинг номига расмийлаштирилганини тасдиқлашган. «Росреестр» хизматида маълум қилишларича, уйнинг олди-сотдиси электрон рақамли имзо орқали амалга оширилган ва бунда паспорт ёки бошқа бирор ҳужжат тақдим этилмаган.

Лекин қизиғи шундаки, Роман умуман унақа электрон имзо олмаган экан – афтидан, фирибгарлар қалбаки ишончнома тайёрлаб, унинг номига имзо олишган ва шунинг ёрдамида уйини сотишган.

Энди эса Роман мазкур олди-сотдини ўзи амалга оширмаганлигини исботлаши керак бўляпти, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса фирибгарларнинг изига тушишган. «Росреестр» тавсиясига кўра, бу каби вазиятларга тушиб қолмасликлари учун кишилар уйни электрон рақамли имзо орқали сотишга тақиқ қўйишга ариза беришлари лозим.

Электрон имзо – оддий имзонинг ўрнини босувчи рақамли файл бўлиб, Россияда уни бир нечта давлат сайтлари орқали олиш мумкин. Ўзбекистонда жорий этилган электрон рақамли имзо ҳақида эса бир нечта мақола ва хабарларимизда маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Электрон рақамли имзо нега керак ва уни қандай олиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!