ИЛК БОР: Саудияда одамсимон робот давлат ташкилотига расман ишга олинди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  754
  •  03.01.2019 12:01

ИЛК БОР: Саудияда одамсимон робот давлат ташкилотига расман ишга олинди! (+видео)

Эсласангиз керак, 2017 йил сўнгида Саудия Арабистони роботга фуқаролик берган илк давлат бўлган эди. Гонгконгнинг Hanson Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган София номли ушбу робот одамларни йўқ қилишини айтган.

ЎҚИНГ: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Мазкур мамлакат яна битта антиқа ишга қўл урди – давлат ташкилотларидан бирига бошқа бир роботни расман ишга қабул қилди! Teqany номли ушбу андроид (одамсимон робот) таълим вазири Аҳмад ал-Эйсса томонидан регистратор – рўйхатга олувчи лавозимига тайинланган.

Ўз вазифасини бажаришга киришаётиб сўзлаган нутқида Teqany намунали ходим бўлишга сўз берган. Бундан тўлқинланган вазир ва бошқа йиғилганлар қарсаклар билан уни олқишлашган.

Мана, ушбу жараённи ўзингиз томоша қилинг:

Teqany’нинг ишга олиниши Vision 2030 миллий дастури доирасида амалга оширилган. Ғайриоддий ходим пойтахт Ар-Риёд шаҳридаги Техник ва касбий таълим корпорациясида ишлайди. Унинг асосий вазифалари электрон баҳолаш тизимлари ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатиш, сўровлар ўтказиш ҳамда ташриф буюрувчиларни бўладиган тадбирлар ҳақида огоҳлантириш ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.