Илк буклама смартфон: шунчаки қиммат эмас – “супер” қиммат

  •   Saroy
  •  2977
  •  16.06.2018 13:08

Илк буклама смартфон: шунчаки қиммат эмас – “супер” қиммат

Худди китобга ўхшатиб очиб, ёпиб қўядиган буклама смартфон ҳақидаги анчадан буён гап-сўз юради. Сўнгги маълумотларга қараганда, бундай қурилмаларни ишлаб чиқарадиган энг биринчи компания  Samsung бўладиганга ўхшайди. Мазкур модель Galaxy X, деб аталади ва у нафақат қиммат, балки “супер” қиммат бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва S9+ савдосида муаммолар кузатилмоқда

Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда,  қиммат смартфоннинг нархи ҳозирги флагманлардан иккитасининг нархида бўлади. Golden Bridge Investment компанияси вакилларининг ҳисоб-китобига кўра, буклама смартфоннинг баҳоси 1850 доллар атрофида. Масалан,  Galaxy S9 — 720 доллар, Galaxy S9+ — 840 доллар.

Қимматлилигини ҳисобга оладиган бўлсак, демак смартфон чекланган нусхада чиқарилса керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 9 аккумулятори янада кучли бўлади

Миш-мишларга қараганда, Galaxy X келаси йил февраль ойи охирида ўтказилиши мўлжалланган  Mobile World Congress 2019 кўргазмасида намойиш этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!