Илк ЭҲМ яратилганига 45 йил тўлди

  •   Saroy
  •  305
  •  10.09.2018 13:36

Илк ЭҲМ яратилганига 45 йил тўлди

1973 йил сентябрда Micro Computer Machines дунёдаги биринчи персональ ЭҲМ'ни яратгани ҳақда эълон қилди. Афсуски, ушбу санадан роппа-роса бир ўтиб чиқарилган янги қурилмани ҳеч ким харид қилмаганди, ўшанда. Ушбу келажак компьютери Украинадан келиб қолган канадалик олим Мерс Кутт томонидан дастлаб қоғозда яратилди. Асос сифатида У электрон калькулятор корпусини олади ва унга тўлақонли клавиатура ва магнитофонни қўшади. Аммо ичидаги матоҳлари борасида боши қотади. Шу ерда унинг омади чопади, у Intel мутахассиси Роберт Нойс билан танишади. Даставвал 8 битлик процессор яратилади, кейин у Нойсга молиявий ёрдам таклиф этади ва эвазига Intel 8008’ни ишлатиш имконига эга бўлади. 1972 йилда  Кутт ёрдамчиси билан бирга унинг прототипини ясайди ва илк тайёрланган митти ЭҲМ 1973 йилда намойиш қилинади. Машинанинг оғирлиги  9 кг, унга ўрнатилган мониторга атиги бир сатрлик матнни чиқариш мумкин эди. ПЗУ’да АПЛ тили интерпретация қилинганди. Магнит касеталар 100 КБ сиғимидаги виртуаль хотира бўлиб хизмат қилган. 2 КБ ОЗУ бўлган энг оддий модель ўша вақтда 4950 доллар эди, 8 КБ ва иккита кассетали варианти учун эса 9800 доллар сўралган.

Ҳозирга келиб бундай машиналар ўзининг имкониятлари билан инсоннинг ақлини шоширмоқда, холбуки унинг илк нусхаси яратилганига ҳали ярим аср ҳам тўлмапти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!