Илк «жонли» расмлар Galaxy S11, S11e ва Galaxy S11+ қиёфаларини фош этди!

  •   DiMaX
  •  2819
  •  09.12.2019 14:59

Илк «жонли» расмлар Galaxy S11, S11e ва Galaxy S11+ қиёфаларини фош этди!

Жанубий кореялик техногигант келаси йил февралда Galaxy S11, Galaxy S11e ҳамда Galaxy S11+ флагманларини тақдим этади. Ҳозиргача уларнинг техник хусусиятлари ва ташқи кўриниши ҳақидаги маълумотларни ҳамда рендер суратларини эълон қилиб келмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Квадрокамерали энг арзон Samsung смартфони илк «жонли» видеода!

Ice Universe ники остидаги информатор эса стандарт Samsung Galaxy S11 флагманининг биринчи «жонли» суратларини эълон қилди. Тўғри, интригани ушлаб туриш мақсадида расмлар атайлаб сифатсиз олинган, аммо уларда корпусдаги асосий элемент – камеранинг шаклини бемалол кўриш мумкин:

Кўриб турганингиздек, Samsung Galaxy S11 камера блоги тўртбурчак шаклда бўлиб, унда оптик датчиклар айрим рендерларда кўрсатилганидек тартибсиз ҳолда эмас, балки бир текисда тиккасига жойланган.

Гарчи бу расмларда Galaxy S11 махсус ғилофга солинган – унинг қиёфаси тўлиқ фош этилишидан сақланиш учун.

ЎҚИНГ: Galaxy S11'лардаги бешинчи камеранинг вазифаси аниқ бўлди

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) эса ҳар учала моделдаги Galaxy S11’ларнинг ғилофлари акс этган «жонли» расмларни эълон қилди. Уларга қараб, ушбу смартфонларнинг камералари ва тегишли портлари жойлашуви ҳақида маълумот олиш мумкин.

Мана, нисбатан арзон Samsung Galaxy S11e ғилофининг расмлари:

Буниси эса – стандарт Galaxy S11 флагмани учун тайёрланган ғилофнинг кўриниши:

Ва ниҳоят, энг илғор версия – Galaxy S11+ учун қуйидагича қиёфали ғилоф тайёрланган:

Мазкур учта моделдаги флагманларнинг камера блоклари ўлчамига кўра ўзаро бирмунча фарқланади. Улар билан боғлиқ янгиликлардан бохабар бўлиб бориш учун Terabayt.uz’ни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.