Илк «жонли» сурати Galaxy S20+ 5G’нинг антиқа жиҳатини фош этди

  •   DiMaX
  •  2537
  •  13.01.2020 09:33

Илк «жонли» сурати Galaxy S20+ 5G’нинг антиқа жиҳатини фош этди

Samsung компанияси навбатдаги флагманларини саноқ бўйича Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб номлаши ҳақидаги хабарлар тасдиқланиб улгурган. Энди уларнинг энг каттаси – Samsung Galaxy S20+ 5G смартфонининг биринчи реал расми пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung янги «ўлдириб бўлмас» смартфон тақдим этди

Ушбу «жонли» суратларни машҳур XDA-Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) эълон қилган. Унда кутилмаган ҳолатни кўрамиз: бош камераси бешта эмас, балки тўртта датчикдан иборат; камера блогидаги олтинчи тирқишга эса микрофон ўрнатишган! Афтидан, Samsung шу йўл билан видеотасвирларни олишда овоз сифатини яхшилашга эътибор қаратган.

Samsung Galaxy S20+ 5G экрани чеккалари ўзининг «аждод»идагига нисбатан камроқ думалоқланган – у худди Google Pixel 2 XL экрани каби теп-текис туюлади. Дисплей тепасидаги олд камера тирқиши эса Galaxy Note 10 моделидагидан кўра ихчамроқ.

Яна бир ўзига хослиги – Galaxy S20+ 5G корпусида Bixby овозли ёрдамчисини фаоллаштириш учун алоҳида тугмача ажратилмаган.

ЎҚИНГ: Samsung тан олди: унинг БАРЧА смартфон ва планшетларида жосуслик дастури бор экан!

Дарвоқе, ушбу туркумдаги стандарт флагман Galaxy S20 деб, унинг «оға»си эса анъанага мувофиқ Galaxy S20+ деб номланмоқда. Бироқ Samsung уларнинг учинчисини кутилганидек Galaxy S20e эмас, балки Galaxy S20 Ultra модели сифатида тақдим этяпти.

Galaxy S20 туркумининг аппарат таъминоти ҳақида батафсил маълумотлар йўқ, аммо Samsung уларни (сотиладиган ҳудудига боғлиқ ҳолда) Qualcomm Snapdragon 865 ҳамда ўзининг Exynos 990 процессорлари билан таъминлашига шубҳа йўқ.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!