Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2252
  •  08.09.2018 12:06

Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Айнан мобил ўйинларга мосланган бақувват смартфонни бундан бир йилча аввал Razer компанияси тақдим этганди. Razer Phone деб аталган ушбу қурилмадан сўнг бошқа айрим смартфонсозлар ҳам геймерофон тайёрлашга киришиб кетишган.

ЎҚИНГ: Razer Phone: геймерлар смартфонининг барча хусусиятлари тақдимотдан бир кун аввал фош бўлди

Айни дамда ўйинбоп смартфонлар сифатида Razer Phone’дан ташқари Xiaomi Black Shark, Nubia Red Magic ва ASUS ROG Phone кабилар бозорга тақдим этилган. Шунингдек, Samsung ҳам геймерлар учун смартфон чиқармоқчи ва бу Galaxy X модели бўлиши ҳам мумкин.

Razer Phone нархи ҳам хусусиятларига яраша – унга 699 доллари миқдорида қиймат белгиланган. Аммо ишлаб чиқарувчи кутилмаганда ҳиммат кўрсатиб, мазкур смартфон нархини нақ 300 долларга арзонлатди!

Бу таклиф фақат Razer компаниясининг расмий сайтида амал қилади ва мазкур чегирмадан фойдаланиш учун WOOHOO купони керак бўлади. Шундагина 699 долларлик Razer Phone’ни 399 долларга олиш мумкин.

Бу саховатнинг сабаби бор – ишлаб чиқарувчи аллақачон Razer Phone 2 моделини тайёрлаган ва уни яқин орада тақдим этмоқчи. Snapdragon 845 процессори ва 512 ГБ доимий хотирага эга ушбу смартфон ҳақидаги маълумотларни эса мана бу ердаги мақоламизда ўқинг.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?