Илк совет мобил телефони – ЛК-1

  •   DiMaX
  •  691
  •  09.02.2017 11:06

Илк совет мобил телефони – ЛК-1

Уяли алоқа, мобил телефонлар тарихини кўпинча Ғарб технологиялари билан боғлашади. Аммо собиқ Иттифоқда ҳам уяли телефон яратилганлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.

Радиомуҳандис Леонид Иванович Куприянович 1957 йили ЛК-1 деб номланган портатив телефон қурилмасининг илк ишлайдиган намунасини тақдим этган эди.

Куприяновичнинг биринчи телефони (қуйидаги суратда – чапдаги фото) нақ уч килограмм вазнга эга эди. У аккумулятор орқали бир суткагина ишларди, ҳаракат радиуси эса 20-30 км.ни ташкил этган.

Чапда – ЛК-1 мобил телефони намунаси; ўнгда – унинг ЛК-3 номли, ихчамлаштирилган учинчи авлод версияси.

Юқоридаги расмда, ўнг томонда эса шу телефоннинг учинчи авлоди – ЛК-3 намунаси келтирилган. У энди анча ихчамлаштирилган бўлиб, атиги 70 грамм тош босган! Лекин бу қурилманинг тўғри ишлаши ҳозиргача тўлиқ исботланмаган.

Бу икки авлод оралиғидаги – ЛК телефонининг иккинчи авлод қурилмаси (сарлавҳа остидаги суратда) эса бемалол ишлаган. Ҳатто бу ҳақда «Наука и жизнь» журналида сурати билан бирга мақола ҳам чоп этишган.

Демак, технологиялар тарихида кўпчилигимизга маълум бўлмаган ихтиролар, кашфиётлар бисёр экан. Улар билан танишиб бориш учун эса биз билан қолинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!