Илк суратлари билан танишинг: Huawei Watch GT ақлли соати ва Huawei Band 3e браслети

  •   Saroy
  •  1171
  •  03.10.2018 10:32

Илк суратлари билан танишинг: Huawei Watch GT ақлли соати ва Huawei Band 3e браслети

Huawei ақлли соатларининг учинчи авлоди ҳақида эълон қилишга шошилмади. Аммо гап-сўзларга ишонадиган бўлсак, агар ҳақиқатан ҳам қурилма зарядкасиз икки ҳафта ишлайдиган бўлса, демак кутишга арзийди. Мана энди инсайдер Роланд Квандтнинг саъй-ҳаракати туфайли Huawei Watch GT ақлли соати ҳамда Huawei Band 3e фитнес-билакузукни кўриб турибмиз.

Юқорида Huawei Watch GT Classic ёки Fashion (аниқ номини анонс арафасида билиб оламиз)  версиясининг кумуш корпуси ва чарм қайиш тасвирланган. Сотувга шунингдек қора рангдаги  Huawei Watch GT Sport модели ҳам чиқади. Улар фақат дизайни билан фарқ қилади. Соатлар  1.39-дюймли айлана AMOLED-дисплей билан жиҳозланган. Ўнг томонида иккита катта тугма бор. Ички хотираси сиғими 4 ГБ.

Оддий режимда 420 мАч сиғимли аккумулятор қурилманинг 14 кун давомида қувват олмай ишлашини таъминлайди ёки ҳар доим экран фаол ишлаб турса қувват бир ҳафтага бемалол етади. Агар GPS-модули қўшилса қурилма узоғи билан 20 соат атрофида ишлай олади. Бундай натижага  тежамкор чип ҳисобланган Qualcomm Snopdragon Wear 3100 эвазига эришилди. Платформа сифатида эса Wear OS 2.1’дан фойдаланилади.

ЎҚИНГ:Fossil’нинг ақлли соатлари: бир йўла еттита модель

Huawei Watch GT — бу сув ўтказмайдиган соатлар тоифасидан бўлиб, уни тоқиб бемалол чўмилиш, сузиш мумкин. Дўконларга кирсангиз харидлар учун тўлов   NFC-чип орқали амалга оширилади, корпуснинг тескари томонида эса юрак уришини кўрсатадиган монитор жойлашган.

Инсайдер ушбу қурилманинг тахминий нархини ҳам айтди: Huawei Watch GT Classic/Fashion 230 доллар атрофида, спорт версияси эса 200 еврога баҳоланган. 

Huawei Band 3e браслети қисман Honor Band 4 Running Edition’нинг такомиллаштирилган версиясига ўхшаб кетади. У ҳам унчалик катта бўлмаган OLED-дисплей билан таъминланган ва уни югуришни янаям аниқ кузатиш учун кроссовка боғичига боғлаб қўйиш ҳам мумкин. Ушбу режимда 77 мАч сиғимли батарея қуввати  40 соат ишлайди, оддий ҳолатда эса, яъни шунчаки тақиб юрмоқчи бўлсангиз бир марта қувват олгандан кейин 12 кун бемалол ишлаб беради. Пульсни ўлчайдигани йўқ. Эгилувчан браслет сув тагида 50 метргача чуқурликда бўлса ҳам сув ўтказмайди.  Нархи  33 доллар. Қора ранглисидан ташқари, камида яна бир – қирмизи рангли версияси ҳам чиқади.

ЎҚИНГ:Samsung Gear Fit 2 Pro: спортга ошно этувчи браслетни харид қилиш учун 5 сабаб

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.