«Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги: стартапларни АҚШлик инвесторлар танлайди!

  •   DiMaX
  •  443
  •  27.03.2019 12:34

«Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги: стартапларни АҚШлик инвесторлар танлайди!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25-30 март кунлари Ўзбекистонда илк бор ижтимоий соҳаларда инновациялар ва инсон капиталига инвестициялар мавзусига қаратилган «Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги ташкил этилди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайти хабар берган.

ЎҚИНГ: 2021 йилгача Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятлари учун давлат маблағлари оширилади

Ҳафталикда иштирок этиш учун АҚШнинг Кремний водийсидаги Google, Apple, Amazon, Mozilla каби компанияларда етакчи лавозимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси, Тошкентдаги Инха Университети бўлиб, ҳафталик натижаларига кўра Ўзбекистондаги хотин-қизларни инновацион касблар ва ижтимоий бизнес-лойиҳаларга жалб этиш, Марказий Осиёдан ташриф буюрган ҳамкасблар билан тажриба алмашиш мақсад қилинган. Шунингдек талабалар, ёш тадбиркорлар, стартапчилар, малакали мутахассислар учун турли мавзуларга оид сессиялар бўлиб ўтади.

Тадбирнинг расмий очилиш маросими 26 мартда бўлиб ўтди. Унда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев, Тошкентдаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалалов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Садуллаев, БМТТД вакили, Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер, TechWomen дастурининг директори Жиллиан Скотт қатнашди.

Марказий Осиё ва Калифорния ўртасидаги ҳудудий ҳамкорлик имкониятлари ҳақида Amazon, Lab 126 катта дастурчи муҳандиси Вероника Огет сўзлади: «Биз бир нечта дастурларни муҳокама қилиб, ишга туширдик. Айни пайтда мазкур дастурлар доирасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатдик. Уларнинг орасида TechWomen, TechGirl ва Technovation дастурларини кўрсатиш ўтиш мумкин. Дастур доирасида қизлар, аёллар Кремний водийсига ташриф буюриб, Виржиния Политехника университетига ўқишга киришлари ҳамда Ўзбекистонлик ёшлар учун махсус икки йиллик курсда таҳсил олишлари мумкин бўлади».

Google ҳамда Northgate Environmemtal Management компанияларининг етакчи ходимлари Зои Шладоу ва Майл Смит талабалар учун касбий имкониятлар ва касбга йўналтириш ҳақида сессия олиб боришди, ҳамда STEM (Science, Technology, Engineering and Mathematics — фан, техника, муҳандислик ва математика) таълим услуби ҳақида сўзлаб беришди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк инновацион QR-кодли шеърий тўплам нашр этилди

Ҳафталик 30 мартгача давом этиб, қолган сессиялар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети, Самарқанд шаҳридаги Ёшлар иттифоқи, ҳамда Нукусдаги Ёшлар Иттифоқи биносида бўлиб ўтади.

Шундай нуфузли тадбирни ўтказиш учун TechWomen дастури томонидан мамлакатимиз танланиши ҳам бежизга эмас. 2019 йил мамлакатимизда «Фаол инвестицилар ва ижтимоий ривожланиш» йили, деб эълон қилинган экан, бунда инсон капитали ва инновацион лойиҳаларни яратиш масалаларини ҳудудий миқёсда муҳокама қилиш устувор вазифалардандир.

2018 йилда қабул қилинган мамлакатимиз инновацион ривожланиш стратегиясининг масалаларидан бири – илм-фан, юқори технологиялар ва уларнинг тижоратлаштирилишини қўллаб-қувватлаш бўлиб, бунда табиий ва аниқ фанлар, ахборот технологиялари, муҳандислик иши, технологик, деб аталувчи соҳаларда таълим ва мутахассисликларда хотин-қизларнинг сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунда иқтидорли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни юқори технологик соҳаларда етакчилик позицияларида кўтариш механизмларини ривожлантиришга кўмаклашиш муҳимдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон олимлари ўртасида хотин-қизларнинг улуши 40% га яқин бўлса, профессорлар ўртасида бу кўрсаткич 20% гача пасаяди, илмий муассасалар бошқарувида – 5% ва, афсуски, бизда Университет ректори бўлиб ишлайдиган бирон аёл йўқлиги ачинарли. Бу рақамлар шундан далолат берадики, бугунги сингари тадбирлар хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлашда ўта муҳимдир. Дунёдаги йирик компанияларда етакчи лавозимларни эгаллаётган хотин-қизларнинг мамлакатимизга ташрифи ва ўз тажрибаси билан бўлишиши мамлакатимиздаги хотин-қизларни илҳомлантириши табиий.

«Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги 25 март куни айнан Илғор технологиялар марказида бўладиган тадбирдан бошланиши бизни қувонтиради. Инновацион ривожланиш вазирлигининг технологик майдончаси бўлмиш Марказимизда, бир томондан, илғор илмий тадқиқотлар мужассамланса, иккинчи томондан, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун фаол иш олиб борилмоқда. Бу ерда илмий стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган илк Акселератор ишламоқда ва бугун мазкур акселератор иштирокчилари TechWomen сингари лойиҳанинг менторлари томонидан маслаҳат олиш имконига эга эканликлари қувонарли ҳолат.

Techwomen дастури директори Жиллиан Скот Ҳафталик ташкилотчиларига миннатдорлик билдирар экан, бугун кўплаб хотин-қизлар илм-фан ва технологияларга қизиқаётгани айтиб ўтди. Ўзбекистонга Ҳафталик доирасида Кремний водийсининг турли компания вакилларидан ташқари дунёнинг турли мамлакатларидан TechWomen дастури стипендиатлари ҳам келишди. «Дастуримиз чегара билмайди, у узоқ муддатли ҳамкорликка йўналтирилган. Биз мамлакатларимизнинг илғор келажаги учун қайғурамиз. Бугун бу ерда ўргатиш ва ўрганиш учун йиғилдик», дея таъкидлади Ж.Скот.

Спикерлар сирасида Salesforce компания президенти Патриция Боуэн Кэмпбелл Кремний водийси инвесторлари стартапларга маблағ киритишда нималарга аҳамият беришини сўзлаб берди.

ЎҚИНГ: Юртимизнинг чекка ҳудудларида Q-Box мосламалари ўрнатилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!