Илмда инқилоб: Исроилликлар 3D-принтерда одам тўқимасидан жонли юрак чоп этишди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  652
  •  16.04.2019 12:19

Илмда инқилоб: Исроилликлар 3D-принтерда одам тўқимасидан жонли юрак чоп этишди! (+видео)

Тель-Авив университети лабораториясидаги олимлар дунёда биринчи бўлиб 3D-принтер ёрдамида инсон тўқимасидан жонли, уриб турувчи юрак чоп қилишди. Бу – келажак тиббиётига йўл очувчи муҳим тарихий воқеадир: мазкур йўналишда ишлар ривожлантирилиб, кейинчалик ҳар бир бемор учун ўз органларини яратиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфон ва 3D-принтер бразилиялик эркакнинг юзини тиклашда ёрдам берди

«Энди беморлар организмига кўчириб ўтказиш учун бирор донор аъзосини кутиш, шунингдек, организм уни қабул қилмай қўймаслиги учун дорилар ичириш шарт бўлмайди. Бунинг ўрнига, касалхонанинг ўзида ҳар бир беморнинг ўз тўқималаридан, айнан ўзига мос аъзони чоп қилиш мумкин бўлади», дейилади университетнинг расмий баёнотида.

Олимлар яратган юрак намуна нусха бўлиб, катталиги тахминан қуён юрагича – 2,5 сантиметр келади, аммо чиндан ҳам уриб турибди. Уни чоп этиш «материали» учун беморнинг ёғ ҳужайралари олинган, юрак-қон томир мускулининг таёқчасимон ҳужайраларига айлантирилган ва бирлаштирувчи тўқима билан аралаштирилган. Юракни чоп этишга уч ярим соат вақт кетган.

Мана, 3D-принтерда чоп этилган тирик юракчани «жонли» видеода томоша қилинг:

Тадқиқотчилар мазкур тажриба доирасида бир неча ўнлаб юракларни чоп этиб, кейин уларнинг иш қобилиятини текшириш мақсадида жониворларга ўрнатиб кўришмоқчи. Олимларнинг фикрича, тўлақонли инсон юрагини чоп этиш ва ўрнатиш имкониятлари яқин ўн йил ичида юзага келади.

ЎҚИНГ: ТАТУ ўқитувчи ва талабалари 3D-принтер орқали ҳаракатланадиган махсус робот яратди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!