ИЛМДА ИНҚИЛОБ: Ниҳоят, хитойликлар генетик модификацияли одам яратишди!

  •   DiMaX
  •  1658
  •  27.11.2018 15:15

ИЛМДА ИНҚИЛОБ: Ниҳоят, хитойликлар генетик модификацияли одам яратишди!

Хитойлик олимлар CRISPR/Cas9 жиҳозини қўллаган ҳолда, жаҳондаги илк генетик модификацияланган болаларни дунёга келтирди. Булар – Лулу ва Нана исмли эгизак қизалоқлар бўлиб, жорий ойнинг бошида туғилишган.

ЎҚИНГ: Олимлар адашибди: Ерда ҳаёт қачон пайдо бўлгани ҳақида янги версия?

Ушбу муҳим тажриба инсониятни ОИТС касаллигидан қутқариш йўлидаги ҳаракатларнинг бир қисмидир. Маълум бўлишича, CCR5 гени кишига ОИВ юқишига имкон берар экан. Хитой олимлари эса ҳомиладан айни шу генни «ўчириб қўйиш»га эришганлар.

Хабарга кўра, ОИВ юқтирган еттита жуфтликнинг ҳомилалари генетик тизими «таҳрирланган» – улардаги CCR5 гени «ўчириб қўйилган». Айни дамда бундай ҳомиладорлик ҳолатларининг биттаси туғруқ билан якунланди. Тажрибада иштирок этаётган беморлар ўз шахсини ошкор қилишни ва интервью беришни рад этишмоқда.

Аммо жаҳон олимлари бу тажрибанинг чиндан ҳам ўтказилганига шубҳа билан қарашмоқда. Мазкур ишнинг тавсифи бирор илмий журналда эълон қилинмаган, мутахассислар уни баҳолашмаган.

ЎҚИНГ: Нега боланинг гаджетлар билан ўтказадиган вақтини чеклаш керак?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!