Илон Маск бир кунда $7 миллиардга бойиди – у яна энг бадавлат кишига айланиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  762
  •  01.05.2021 15:21

Илон Маск бир кунда $7 миллиардга бойиди – у яна энг бадавлат кишига айланиши мумкин!

Эсингизда бўлса, SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск шу йилнинг 7 январь куни сайёрадаги энг бадавлат кишига айланган эди. Бироқ 17 февралга келиб «зўрдан зўр чиққан» – 2017 йилдан бери рейтинг етакчиси бўлиб келган тадбиркор яна ўз ўрнига чиқиб олган.

ЎҚИНГ: Илон Маск уч кунда қарийб 29 миллиард долларидан айрилди

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, охирги бир сутка мобайнида Маск сармояси 7 миллиард доллардан ошиқ миқдорга кўпайган. Ҳозирда у 182 миллиард доллар билан энг бойлар рўйхатида иккинчи ўринда турибди. Биринчи поғонани эса Amazon ҳамда Blue Origin компаниялари муассиси Жефф Безос банд этган – унинг мол-дунёси 202 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ҳозир жаҳондаги энг бадавлат кишилар ўнлиги қуйидагича:

Айтиш керакки, бундан бир ой аввал Маскнинг бойлиги тахминан 151 млрд доллар, Безос сармояси эса 177 млрд долларга баҳоланган эди. Ўшанда уларнинг бойлиги орасидаги фарқ 26 млрд долларни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 20 млрд долларга пасайган. Агар шу тарзда давом этса, Tesla раҳбари яқин орада сайёрадаги энг бой кишига айланиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск: «Марсга учадиган илк фазогирлар ҳалок бўлишади» (видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!