Илон Маск бир кунда салкам 9 миллиард долларидан айрилди

  •   DiMaX
  •  1858
  •  23.12.2020 10:04

Илон Маск бир кунда салкам 9 миллиард долларидан айрилди

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 8,8 миллиард долларга камайди. Натижада миллиардер сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринга тушиб қолди. Буни Forbes маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Бунгача Маск 9 декабрда кўтарилиб олган рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллаб келаётганди. Шунингдек, у Bloomberg Billionaires Index (BBI) агентлиги рейтингида ҳам худди шу ўринни банд этган.

Forbes маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги қарийб 145 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, Forbes рўйхатининг биринчи ўрнини эгаллаган Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 187 миллиард долларни, Louis Vuitton Moët Hennessy компанияси президенти Бернар Арно (рейтингда иккинчи ўрин)нинг бойлиги 145,6 миллиард долларни ташкил этади.

Маск Tesla акцияларининг тахминан бешдан бирига эгалик қилади. Жорий йил бошидан буён улар 8 баравар ошди. Шу тариқа, акцияларнинг қиймати S&P 500 индексига киритилиши ҳақида эълон қилинган 17 ноябрдан бошлаб кўтарилган.

Компания акцияларининг пасайишига кўтарилгандан кейинги тузатиш ва коронавирус инфекциясининг янги штамми тўғрисидаги маълумот сабаб бўлди.

ЎҚИНГ: Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.